Катталар (17 ёшдан катта) паспортини янгилаш учун қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:
- DS-82 (PDF ёки электрон шакли ) анкетаси.
- Шахсни тасдиқловчи ҳужжат: Амал қилиб турган ва сизнинг тўлиқ исм-шарифингиз, имзонгиз ва фотосуратингиз бор ҳужжат. Бунга аввалги паспорт, чет давлат паспорти, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва ҳоказолар мисол бўлиши мумкин.
- Бир дона фотосурат. Паспорт учун фотосуратларга талабларни кўриб чиқинг.
Қуйида санаб ўтилган тўрт тоифага мансуб мурожаат этувчилар DS-82 анкетасининг ўрнига DS-11 (PDF 100 KБ ёки электрон шакли) анкетасини топширишлари лозим. DS-11 анкетасининг консулнинг қабулида имзоланиши шартлиги сабабли уни аввалдан имзоламанг.:
- Энг охирги паспорти 15 йил муқаддам берилган шахслар
- Энг охирги паспорти берилганда ўзи 16 ёшдан кичик бўлганлар
- Биринчи марта паспортга мурожаат этаётганлар
- Паспортни бошқа турдаги паспортга ёки хато маълумот туфайли бошқасига алмаштириш учун мурожаат этаётганлар (шу жумладан, фавқулодда ҳолатларда бериладиган паспортини оддий паспортга алмаштиришни истаганлар)
Мурожаатларни кўриб чиқиб, тўлиқ ҳал қилиш мурожаат қабул қилинган кундан бошлаб 7-10 иш куни ичида амалга оширилади.
Изоҳ: Ҳозирги вақтда анкеталаримизда “Фавқулодда ҳолатларда боғланиш учун шахс” ҳақидаги бўлимда “Мамлакат” маълумотини киритиб бўлмайди. Илтимос, АҚШда истиқомат қиладиган фавқулодда ҳолатларда боғланиш учун шахс маълумотларини киритинг.
Ижтимоий суғурта рақами АҚШ паспортига мурожаат анкеталарини тўлдиришда талаб этиладиган маълумот ҳисобланади.
Илтимос, паспорт хизматлари учун тўловлар саҳифасида мурожаатингиз учун тўлов миқдорини аниқланг.