Оддий паспорт хизматлари учун аввалдан Интернет орқали қабулга ёзилиш талаб этилади. Илтимос, Интернет Орқали Қабулга Ёзилиш Тизими ёрдамида қабул куни ва вақтини белгиланг. Мамлакатдаги почта хизматларининг сифати ишончсиз бўлгани сабабли, АҚШ элчихонасининг консуллик бўлими почта орқали паспортга мурожаатларни қабул қилмайди ва барча мурожаат этувчиларнинг шахсан келиб, паспортга мурожаат этишларини талаб этади. АҚШ паспортларига мурожаат этиш жараёнларининг қуйидаги тоифалар бўйича таърифини кўриб чиқинг.
Паспорт учун фотосуратлар ҳақида изоҳ
АҚШ паспорт фотосуратларига талаблар Ўзбекистон паспорти учун фотосуратларга талаблардан фарқ қилади ва Ўзбекистондаги фотосурат салонларининг аксарияти бу талаблар билан таниш эмас. Фотосуратга тушишдан аввал АҚШ паспортлари учун фотосуратларга талаблар билан танишиб чиқишингизни маслаҳат берамиз.
Виза варақлари қўшиш
Давлат Департаменти АҚШ паспортларига қўшимча виза варақлари қўшиш консуллик хизматини кўрсатишни тўхтатди.
Паспортга мурожаат этиш
Давлат департаментининг Консуллик масалалари бюроси элчихоналарда паспортга мурожаат этиш жараёнининг АҚШда мурожаат этиш жараёнидан фарқ қилишини акс эттириш учун махсус АҚШдан ташқарида паспортга мурожаат этиш саҳифасини яратди.