Ўзбекистонда рўйхатдан ўтиш

  1. Фавқулодда хизматлар
  2. Ўзбекистонда рўйхатдан ўтиш

Ўзбекистоннинг иммиграцион қонунчилиги Ўзбекистондаги барча чет эл фуқароларининг маҳаллий ҳукумат органларида етиб келган кунларидан уч сутка ичида рўйхатдан ўтишларини талаб этади. Меҳмонхонларда яшайдиган сайёҳлар ва ётоқхонада яшайдиган талабалар шу муассасалар томонидан бевосита рўйхатга қўйилади. Қолган барча чет эл фуқаролари ўзлари шахсан Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш (МвФР) бошқармасида рўйхатдан ўтишлари шарт. Сайёҳлик визасининг амал қилиш муддати Ўзбекистон Республикаси ҳудудида узайтирилмайди. Мамлакатда 3 кундан кам яшайдиганлар рўйхатдан ўтишлари талаб этилмайди. Шуни эътиборга олингки, мавжуд қоидаларга биноан, чет эл фуқароси етиб келгандан кейинги учинчи куннинг бошида аллақачон рўйхатдан ўтган бўлиши шарт. Шунинг учун, меҳмонхонадан бошқа жойда яшашни мўлжаллаган АҚШ фуқаролари Ўзбекистонга етиб келган кунларининг ўзидаёқ МвФР бошқармасида рўйхатдан ўтиш жараёнини бошлашларини маслаҳат берамиз. Рўйхатдан ўтмаган чет эл фуқаролари жаримага тортилади. 2019 йилдан бошлаб, рўйхатдан ўтиш жараёнини emehmon.uz порталида ҳам амалга ошириш мумкин.

Ўзбекистонда чет эл фуқароларини рўйхатдан ўтказиш ва рўйхатдан ўтиш муддатини узайтириш учун тўловларнинг ҳажми

  • Бир ойгача – 20 АҚШ доллари
  • 2 ойгача – 40 АҚШ доллари
  • 3 ойгача – 60 АҚШ доллари
  • 6 ойгача – 100 АҚШ доллари
  • Бир йилгача – 200 АҚШ доллари

Рўйхатдан ўтмаганлик учун жарималар

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий Кодекси ва Жиноят Кодексига асосан, тегишли тартибда рўйхатдан ўтмаган чет эл фуқаролари жарима, қамоқ ва депортация жазоларига тортилиши мумкин.  2008 йил ноябрь ойидан буён жарималар миқдори 1000 АҚШ долларидан 12 000 АҚШ доллари миқдоригача бўлиши мумкин.

Агар жаримани тўласангиз, тўловни тасдиқловчи квитанция ва ХЧКвФР идорасининг жарима солган зобитидан ҳисоботнинг нусхасини олишни унутманг.

Рўйхатдан ўтиш жараёни
2017 йилдан буён Ўзбекистон ҳукумати мамлакатга келаётган чет эл фуқароларига тегишли қонун ва қоидаларни тез-тез ўзгартириб турибди. Шу сабабли, сизга мезбонларингиз турар жойларидаги ҳудудий МвФР идораси билан боғланиб, жорий рўйхатдан ўтказиш жараёнлари ҳақида маълумот олишларини илтимос қилишингизни маслаҳат берамиз. Мазкур жараён вақтинча паспортингизни бериб туришингизни ва эҳтимол, шахсан МвФР идорасига ташриф буюришингизни ҳам талаб қилиши мумкин. Бу жараёнда мезбоннинг бевосита иштирок этиши талаб этилади.

Агар саволларингиз бўлса, консуллик бўлими билан ACSTashkent@state.gov манзили, +99878-1205450.