Ота-оналар томонидан болаларнинг мамлакатлараро ўғирланиши

Ўзбекистон Гаагада 1980 йил имзоланган Болаларнинг Мамлакатлараро Ўғирланишининг Фуқаролик Жиҳатлари тўғрисидаги Конвенцияга 1999 йил, 31 майда қўшилди; бироқ, Америка Қўшма Штатлари ва Ўзбекистон ҳозирги вақтгача ушбу Конвенция доирасида ҳамкор эмас. АҚШ ва Ўзбекистон Конвенциянинг 38-моддасида назарда тутилган равишда келишув муносабатларини ўрнатмаганларича, болалари АҚШдан Ўзбекистонга ўғирлаб олиб келинган ёки Ўзбекистонда ноқонуний ушлаб турилаётган ота-оналар Конвенцияда назарда тутилган жараёнларга асосан болаларнинг қайтарилишини ёки болалар билан кўришиш ҳуқуқларига эга бўлишни сўраб, мурожаат эта олмайдилар.

Агар фарзандингиз АҚШдан Ўзбекистонга ўғирлаб олиб келинган бўлса, бу масала ҳақида Давлат Департаменти ходими билан суҳбатлашинг. Биз турли мамлакатларда қандай ресурслар мавжудлигини биламиз ва саволларингизга жавоб бера оламиз. Илтимос, айнан Ўзбекистонга тааллуқли маълумотлар учун, шу жумладан зарур муассасалар билан фавқулодда ҳолатларда боғланиш учун зарур маълумотлар учун Ўзбекистонга бағишланган саҳифани очинг.