Назоратдаги дори-дармонлар

Ўзбекистон божхона хизмати мамлакатда бўлганда ёки Ўзбекистон ҳудудидан транзит вақтида шахсий истеъмол учун олиб кириладиган фармацевтика воситаларини қатъий назорат қилади. Божхона хизмати ходимлари мунтазам равишда ташриф буюрувчиларнинг Ўзбекистонда бўлиш муддатларини таҳлил қилиб, улар томонидан олиб кирилаётган фармацевтика воситалари миқдори қонунларда кўрсатилган чекловлардан ошмаслигини назорат қиладилар.

Агар сиз одатда рецепт орқали сотиладиган ва таркибида наркотик ёки психотроп модда бор дориларни қабул қилсангиз, сиз ушбу дориларни божхона декларациянгизда кўрсатишингиз шарт. Шунингдек, чегарани кесиб ўтиш пунктида ҳужжатларингиз ва юкингизни текшираётган божхона ходимига дорининг ўзини ҳам кўрсатишга тайёр бўлинг.

Ўзбекистонга бир мартали сафарга келган шахсларнинг шахсий истеъмоли учун олиб кириши мумкин бўлган дори миқдори муайян рецептда кўрсатилган даволаниш муддати асосида алоҳида ҳисоблаб чиқилади. Қоидаларга асосан, божхона ходимлари таркибида наркотик моддалар бор дориларнинг миқдори етти кунли дозадан ошмаслигини ва психотроп моддалар бор дориларнинг миқдори 15 кунли дозадан ошмаслигини назорат қиладилар.

Қонунга асосан, сиз шифокорингиздан ташхисингиз, рецепт орқали тавсия этилган дориларнинг номи, қабул қилиш дозалари ва наркотик ёки психотроп моддалардан иборат дорилар билан даволаниш муддати аниқ кўрсатилган хат ҳам тақдим этишингиз керак. Бундан ташқари, ҳар бир дори учун алоҳида рецепт тавсияноманинг нусхасини ҳам тақдим этишингиз лозим бўлади.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат Божхона Қўмитаси ўзининг Интернет саҳифасида Ўзбекистонга дори воситаларини олиб кириш тартиби ҳақида маълумот жойлаштирган. Ушбу ресурсда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг шу мавзудаги Қарори тилга олинади.

Шарт эмас. Бундай воситаларнинг олиб кириш мумкин бўлган миқдорлари чекланганига эътибор беринг. Кўринишидан, бу дори воситаларининг ноқонуний импорт қилинишининг олдини олиш учун қилинган.

Эшитишимизга қараганда, молиявий жазолар миқдори ҳар хил бўлиши мумкин ва одатда 500 дан 1000 АҚШ долларигача деб белгиланади. Бошқа жазо чоралари ҳам кўрилиши мумкин ва буларга уй қамоғи, қон анализи ва рецепт орқали сотиладиган дори воситаларининг мусодара қилиниши ва йўқ қилиниши мисол бўлиши мумкин. Давлат органлари ходимлари одатда инглиз тилида суҳбатлаша олмайдилар. Режалаштирилган сафар/экскурсияларнинг бўлиниши, кейинги рейсларга улгурмаслик, халқаро телефон хизмати ва интернетнинг йўқлиги каби қўшимча ноқулайликлар ҳам келиб чиқиши мумкин.

Давлат органлари, истасангиз, АҚШ элчихонаси билан боғланишингизга имкон беришлари лозим. Умумий саволлар ва АҚШ фуқароларига фавқулодда хизматлар учун телефон рақами: +99871-120-5450. Биз кўрсатишимиз мумкин бўлган ёрдам чекланган бўлиши мумкин, чунки сиз Ўзбекистон қонун-қоидаларига риоя қилишингиз керак. Шунингдек, биз Ўзбекистонга саёҳат қилаётган ёки бу мамлакатда истиқомат қилаётган барча АҚШ фуқароларини АҚШ Давлат департаментининг Оқил саёҳатчилар рўйхати дастурида (https://step.state.gov/step) рўйхатдан ўтишга ундаймиз. Мазкур дастурда рўйхатдан ўтиш сизга хавфсизликка оид энг сўнгги хабарларни олиш имконини беради ва АҚШ элчихонасининг фавқулодда ҳолатларда сиз билан боғланишини енгиллаштиради.