Шарҳ: Қуйидаги рўйхатларда номлари келтирилган шахс ёки муассасаларнинг хизмат сифати, обрўси ва касбий малакаси учун Давлат департаменти масъул ёки жавобгар эмас. Ушбу рўйхатда кўрсатилиш Давлат департаменти ёки АҚШ ҳукумати томонидан тавсия ёки қўллаб-қувватланишни англатмайди. Номлар алфавит тартибида кўрсатилган ва рўйхатдаги тартиб рақам бошқа ҳеч қандай маънога эга эмас. Мазкур рўйхатдаги маълумотлар хизматларни кўрсатувчиларнинг ўзлари томонидан тақдим этилгани сабабли, Департамент мазкур маълумотнинг тўғрилигини тасдиқлай олмайди.
Илтимос, шуни унутмангки, Medicaid/Medicare дастурлари АҚШдан ташқарида амал қилмайди ва сизнинг хусусий суғуртангиз, айниқса НМО туридаги суғурталар чет мамлакатларда қилинган харажатларга тааллуқли чекловларга эга бўлиши мумкин ёки умуман чет мамлакатларда амал қилмаслиги мумкин; аниқ билиш учун сафарингиздан аввал суғурта компаниянгиз билан бевосита боғланиб, суҳбатлашинг. Ўзбекистондаги бирорта ҳам тиббий муассаса тиббий суғурта компанияларидан тўлов қабул қилиш асосида ишламайди. Барча хизматлар фақат нақд пулга, аксарият ҳолларда, тўловларни даволанишдан аввал қабул қилгандан кейингина кўрсатилади. Ўзбекистонга сафарингиздан аввал саёҳатчиларга тиббий хизмат кўрсатишга ихтисослашган клиникага бориб келишни маслаҳат берамиз. Қўшимча маълумот http://www.cdc.gov манзилида мавжуд.
(Маълумот 2019 йил, апрелда янгиланди)
Ўзбекистонда тиббий ва стоматологик хизматлар бир неча давлат ва хусусий шифохоналарда кўрсатилади, аммо хизматлар сифати ишончли эмас. Тошкентда дорихоналар сони кўп, лекин қалбаки ва таъсири йўқ дори-дармонлар сотилиш хавфи катта. Ўзбекистоннинг пойтахти Тошкент шаҳридан ташқари барча аҳоли пунктларида тиббий тез ёрдамни 03 рақами орқали чақиртириш мумкин. Уяли телефонлардан қўнғироқ қилганда #03 ёки 103 рақамини теринг. Тошкент шаҳрида тиббий тез ёрдам рақами 103.
Ўзбекистонга ташриф буюрувчи ва бу ерда доимий яшовчи чет эл фуқароларига тааллуқли ОИВ/ОИТС га оид баъзи чекловлар мавжуд. Ўзбекистон қонунларига мувофиқ, мамлакатга ташриф буюрувчилар ОИВ билан касалламаганликлари ҳақида тиббий гувоҳномани олиб келишлари ва бу ерда 15 кундан ортиқ туришни режалаштирганлар эса тиббий анализ топширишлари шарт. Бироқ, амалда бу талаблар деярли татбиқ этилмайди ва асосан узоқ муддат яшашни ёки ишлашни режалаштирганларга нисбатан қўлланилади. Сафарингиздан аввал Ўзбекистон элчихонасидан (www.uzbekistan.org) аниқлашингиз мумкин.
Тиббий клиникалар
Тошкент халқаро клиникаси (ходимлари инглиз тилини билади)
Манзил: Сарикўл кўчаси, 38, Тошкент, Ўзбекистон
Телефон рақамлари: (+998-78) 120-1144; 120-1120. (+99871) 291-0142; 291-0726.
Фавқуллодда вазиятлар учун ва ишдан ташқари вақтда қўнғироқлар учун рақамлар: +99890-3273378; +99871-291-0142/0726.
(Фақат кредит карточкалари ёки чеклар қабул қилинади; нақд пул қабул қилинмайди)
Интернет саҳифа: http://tashclinic.org/