АҚШ фуқаросининг вафот этиши

Консуллик Масалалари Бюроси энг яқин оила аъзосини топади ва АҚШ фуқаросининг вафот этганини маълум қилади. Шу билан биргаликда у маҳаллий кўмиш ва жасадни АҚШга етказишни ташкиллаштириш ҳақида ҳам маълумот беради. Жасадга оид барча ҳаракатлар АҚШ қонунлари, шахс вафот этган мамлакатдаги маҳаллий қонунчилик, АҚШ ва чет мамлакатларнинг божхона қоидалари ҳамда чет мамлакатдаги сақлаш қоидаларига (улар АҚШникидан кескин фарқ қилиши мумкин) мувофиқ амалга оширилиши мумкин.

Консуллик Бюроси энг яқин оила аъзоси билан мулоқот вақтида чет мамлакатдаги тегишли идораларга йўриқномаларни юборишда кўмаклашади ва оилага чет мамлакатдаги харажатларни қоплаш учун зарур шахсий маблағларни қай тарзда жўнатиш ҳақида маслаҳатлар беради. Давлат Департаментида чет элда вафот этган фуқароларнинг жасадини ёки ҳокини АҚШга юборишда кўмаклашиш учун ажратилган маблағлар мавжуд эмас. Ўлим ҳақида гувоҳнома тақдим этилгандан сўнг, энг яқин элчихона ёки консуллик АҚШ Фуқаросининг Чет Элда Вафот Этганлик Ҳисоботини тайёрлаб бериши мумкин.  Мазкур ҳисобот нусхалари вафот этган фуқаронинг энг яқин қариндошига ёки унинг қонуний вакилига берилади ва АҚШ судларида мол-мулк ва маблағларга оид масалаларни ҳал қилишда қўлланилиши мумкин.

Чет мамлакатдаги АҚШ консуллик бўлими ходими зиммасига чет мамлакатда вафот этган ва шу мамлакатда яқин оила аъзоси ёки қонуний вакили мавжуд бўлмаган АҚШ фуқаросининг мулки учун қонуний жавобгарлик юкланган. Ушбу ҳолатга маҳаллий қонунлар таъсир қилиши мумкин.  Бундай ҳолларда, консуллик бўлими ходими заргарлик буюмлари, шахсий ҳужжатлар ва қоғозлар, ҳамда кийим сингари шахсий мулкни ўз қарамоғига олади.

Консуллик бўлими ходими шахсий буюмларнинг рўйхатини тузади ва уларни нима қилиш ҳақида энг яқин оила аъзоси ёки қонуний вакил берган йўриқларга риоя қилади. АҚШ Фуқаросининг Чет Элда Вафот Этганлик Ҳисоботи ва яқин инсонингиз вафот этганда консуллик бўлими кўрсатиши мумкин бўлган хизматлар ҳақида кўпроқ маълумот қуйида келтирилган манзилларда мавжуд.

Қўшимча Ресурслар