Фуқароликнинг ўтиши

Requirement: You must have at least two child page associated to this parent in order for the table of contents to appear. This message will disappear once you meet the requirement.

АҚШ фуқаролигининг ўтиши қуйидагиларга боғлиқ:

  1. Ота-оналардан камида бири боланинг туғилган вақтида аллақачон АҚШ фуқароси бўлиши;
  2. Фарзанд ва АҚШ фуқароси бўлган ота ёки она ўртасида қон-қариндошлик мавжуд бўлиши;
  3. Фуқароликни ўтказиш талабларида кўрсатиб ўтилган муддатлар давомида АҚШ фуқароси бўлган ота ёки онанинг фарзанд туғилишидан аввал АҚШ ҳудудида муайян муддат давомида истиқомат қилганининг ҳужжатлаштирилган исботи.

Исботловчи ҳужжатларга мисоллар

Қуйидагилар АҚШ ҳудудида жисмонан истиқомат қилганликни исботлашда фойдали бўлиши мумкин бўлган айрим ҳужжатларнинг мисолларидир:

  • Маош ва солиқлар ҳақида баённомалар (W-2)
  • Таҳсил олганликни тасдиқловчи ҳужжатлар
  • Иш жойидан маълумотномалар
  • Ижара ҳақи тўланганлиги ҳақида квитанциялар
  • АҚШ ҳарбий хизмати, АҚШ ҳукумат органларида ёки муайян халқаро ташкилотларда меҳнат қилганлик ҳақида ҳужжатлар; шундай хизмат ёки иш жойларда ишлаган кишининг қарамоғида бўлган оила аъзоси, никоҳда бўлмаган фарзанди ва хўжалик аъзоси бўлганликни тасдиқловчи ҳужжатлар (истисно ҳолатлардан ташқари).
  • Паспортдаги штамп ва муҳрлар қисман исбот сифатида қабул қилиниши мумкин, лекин ўзлари алоҳида исбот сифатида кўриб чиқилмайди. Ҳайдовчилик гувоҳномалари жисмоний истиқомат қилганликнинг исботи бўлолмайди.

Агар чет элда туғилганлик ҳақида консуллик ҳисоботи олган бошқа фарзандларингиз бўлса, бунинг ўзи ҳам қўшимча далил деб ҳисобланиши мумкин.