Кимлар бола асраб олиши мумкин?

  1. Бола асраб олишга сабаб
  2. Кимлар бола асраб олиши мумкин?

Бошқа мамлакатдан бола асраб олиб, бу болани АҚШ га олиб кела олишингиз учун сиз авваламбор АҚШ қонунчилиги доирасида бола асраб олиш талабларига мувофиқ бўлишингиз шарт.  Бу қарорни қабул қилувчи федерал ҳукумат идораси – АҚШ Давлат Ички Хавфсизлиги Департаментига қарашли АҚШ Фуқаролик ва Иммиграция Хизмати. АҚШ Фуқаролик ва Иммиграция Хизмати сизнинг бошқа мамлакатдан бола асраб олиш талабларига мувофиқлигингизни тасдиқламагунича, сиз асраб олган болани (ёки иммиграция ва асраб олиш мақсадлари учун қонуний васийлигини олган болангизни) АҚШга олиб келишингиз мумкин эмас.

Миллий талаблар

Сиз асраб олган, чет элда туғилган болани АҚШ га олиб кела олишингиз учун муайян талабларга жавоб беришингиз керак.  Энг асосий талабларнинг баъзилари қуйида келтирилган:

  1. Сиз АҚШ фуқароси бўлишингиз керак.
  2. Аган қонуний никоҳда бўлмасангиз, камида 25 ёшда бўлишингиз керак.
  3. Агар қонуний никоҳда бўлсангиз, сиз болани биргаликда асраб олишингиз шарт (ҳатто қонуний ажралмасдан туриб, алоҳида яшасангиз ҳам), ҳамда турмуш ўртоғингиз ҳам АҚШ фуқароси ёки АҚШ да қонуний истиқомат қилиш ҳуқуқига эга шахс бўлиши керак.
  4. Сиз бола асраб олувчи мақомини олиш учун муайян талабларга жавоб беришингиз керак. Буларга жиноий жавобгарлик тарихингиз, бармоқ изларини топшириш ва уй шароитларининг таҳлилий текшируви киради.

Штат талаблари

АҚШ қонунчилиги доирасида бола асраб олиш талабларига жавоб беришдан ташқари, сиз ўзингиз яшаб турган штат талабларига ҳам мувофиқ бўлишингиз керак. Штатлар бўйича алоҳида талаблар ҳақида Болалар ҳолати маълумотлари базасининг Интернет саҳифасида ўқиб чиқинг.

Чет мамлакат талаблари

Ҳар бир мамлакатда бола асраб олувчи ота-оналарга ўзига хос талаблар қўйилади. Булар мазкур Интернет саҳифанинг ҳар бир давлатга оид алоҳида бўлимларида тушунтирилган.