Бола асраб олиш

Ушбу бўлимда мамлакатлараро бола асраб олиш жараёнининг умумий таърифи келтирилган.  Жараёнлар бир-биридан фарқ қилади, чунки улар асраб олаётган ота-онанинг ва асраб олинаётган боланинг яшаш давлатлари қонунларига мувофиқ бўлиши (АҚШ да эса бу ҳам федерал, ҳам штатлар қонунларига мувофиқликни англатади,) ҳамда қонуний асраб олиш жараёни қайси давлат ҳудудида якунланишига боғлиқ бўлади.  Шунингдек, агар боланинг Ватани “Гаага Бола асраб олиш конвенцияси”га аъзо бўлса, иккала мамлакатда ҳам Конвенция жараёнларига риоя этиш шарт бўлади.  Бола асраб олишни ният қилган ота-оналар бу жараёндан нимани кутишларини билишлари учун шу каби омилларни эътиборга олишлари лозим.