АҚШ фуқароларига хизматлар

АҚШ элчихонасининг Консуллик бўлими Ўзбекистонда яшайдиган ёки бу мамлакатга ташриф буюрган АҚШ фуқароларига хизматлар кўрсатади.  Мувофиқ хизмат турларининг мазкур саҳифадаги манзилларини танлаб, шу хизматлар ҳақидаги маълумот билан танишиб чиқинг.  Ўзбекистонга сафар қилиш ва бу мамлакатдаги хавфсизлик ҳолати ҳақида Консуллик масалалари бюросининг расмий саҳифасидаги маълумот билан танишиб чиқишингиз мумкин.

Ўзбекистондаги АҚШ элчихонасида хизматлардан фойдаланиш учун аввалдан қабулга ёзилиш лозим.  АҚШ фуқаролари қабул вақтларини Интернет орқали қабулга ёзилиш тизими орқали белгилашлари мумкин.  Эслатма: АҚШ фуқароларига хизматлар кўрсатиш вақтлари 2016 йил 8 февралдан эътиборан ўзгарди.

Боғланиш учун маълумотлар

Фавқулодда вазиятларга доир телефон қўнғироқлари кунига 24 соат мобайнида ишловчи +99871-120-5450 рақамида қабул қилинади.