Америка халқи ва Тошкентда жойлашган АҚШ элчихонасидаги ҳамкасбларим номидан Мустақилликнинг йигирма беш йиллиги нишонланаётган шундай муҳим айёмда барча ўзбекистонликларга мустаҳкам тинчлик, фаровонлик, бошлаган эзгу ишларида муваффақият, соғлик ва бахт тилайман. Қолаверса, тилагим шуки, келгуси 25 йил Ўзбекистон учун ва халқларимиз ўртасидаги икки томонлама муносабатлар соҳасида энг яхши воқеларга тўлиқ бўлсин.
Қўшма Штатлар Ўзбекистон суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини ҳозир ва келгусида ҳам қўллаб-қувватлашда давом этади.
Мустақиллик байрамингиз муборак бўлсин!