АҚШ элчиси Памела Спратлен Президент Ислом Каримовга ишонч ёрлиғини топширди

Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен 27 январь куни Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовга ишонч ёрлиғини топширди. Икки мамлакатлар йигирма йилдан ортиқ вақт мобайнида қатор икки томонлама масалалар бўйича иш олиб борар экан, элчи Спратлен Ўзбекистон ва Қўшма Штатлар ўртасида мустаҳкам, самимий ва самарали ҳамкорликни давом эттириш истагини билдирди.

Элчи Спратлен АҚШ Сенати томонидан 2014 йил 20 ноябрда тасдиқланган. У 2015 йил 19 январь куни Тошкентга келди.

АҚШ ташқи сиёсат маҳкамасининг мартабали аъзоси саналган элчи Спратлен сиёсат ва бошқарув соҳасида турли лавозимларда 20 йилдан ортиқ тажрибага эга. У бирмунча аввал АҚШнинг Қирғизистон Республикасидаги элчиси бўлган. Унгача элчи Спратлен АҚШнинг Қозоғистон пойтахти Остонадаги элчихонасида элчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган. Шунингдек, у Вашингтонда Ғарбий Европа масалалари бўйича директор (2007-2008), Марказий Осиё масалалари бўйича директор (2006-2007), Марказий Осиё масалалари бўйича Давлат котиби ёрдамчиси ўринбосари вазифасини бажарувчи (2007 йил декабрдан 2008 йил май ойигача) ва Давлат департаменти маслаҳатчсининг махсус ёрдамчиси (2005-2006) каби лавозимларда ишлаган. Элчи Спратлен 2002-2004 йилларда Россиянинг Владивосток шаҳрида ҳам бош консул бўлган.

Элчи Спратлен Уэллсли коллежида бакалавр унвонини, Ҳарбий коллеж ва Берклидаги Калифорния университетида магистрилк унвонини олган. У кўплаб мукофотларга сазовор бўлган, жумладан Давлат департаментининг юқори даражадаги фахрий мукофотлари билан тақдирланган.  Дипломатик хизматга киришдан олдин у тўққиз йил давомида Калифорния қонунчилик органининг профиль қўмитасиаппаратида ишлаган. Элчи Спратлен рус, француз ва испан тилларида мулоқот қила олади.

woman at podium
АҚШнинг Ўзбекистондаги Элчиси Памела Спратлен. (АҚШ элчихонаси сурати)