Барча визага мурожаат этувчилар диққатига!

Ноиммиграцион визалар

Янги коронавирус касаллиги муносабати билан виза мурожаатчиларига маълумот: АҚШнинг Ўзбекистондаги Элчихонаси 2020 йил 17 мартдан бошлаб одатий ноиммиграцион визалар бўйича суҳбатларни бекор қилди. Биз одатий виза хизматларини тез орада қайтадан тиклаймиз, аммо ҳозирча аниқ санани тақдим эта олмаймиз. Ноиммиграцион виза тўлови амалга оширилган кундан бошлаб бир йил давомида амал қилади ва бу тўловни амалга оширилган мамлакатда визага мурожаат этиш учун ишлатиш мумкин. Агар сизда шошилинч масала ва дарҳол саёҳат қилиш эҳтиёжи бўлса, илтимос, биз билан ConsularTashkent@state.gov электрон манзили орқали боғланинг.

Иммиграцион визалар

Янги коронавирус касаллиги муносабати билан виза мурожаатчиларига маълумот: АҚШнинг Ўзбекистондаги Элчихонаси 2020 йил 24 мартдан бошлаб одатий иммиграцион визалар бўйича суҳбатларни бекор қилади. Биз одатий виза хизматларини тез орада қайтадан тиклаймиз, аммо ҳозирча аниқ санани тақдим эта олмаймиз. Иммиграцион виза тўлови амалга оширилган кундан бошлаб бир йил давомида амал қилади. Агар сизда шошилинч масала ва дарҳол саёҳат қилиш эҳтиёжи бўлса, илтимос, биз биланTashkentIV@state.gov электрон манзили орқали боғланинг.