“Technovation Uzbekistan” лойиҳаси танлов ғолиби бўлди

АҚШ ҳукумати алмашув дастурларининг ўзбекистонлик иштирокчиларидан тузилган жамоа ишлаб чиққан “Technovation Uzbekistan” номли лойиҳа АҚШ Давлат департаментининг 2018 йилдаги Алумниклар инновацион жамғармаси (AEIF) танловида ғолиб бўлган 70 жамоанинг бирига айланди. 1300 та ариза ичидан танлаб олинган “Technovation Uzbekistan” лойиҳаси Ўзбекистонда фан, технология, муҳандислик ва математика соҳасида гендер фарқни тартибга солишга қаратилиб, у кўпроқ қизларни танқидий фикрлаш, ижтимоий масалаларни ҳал қилиш, тадбиркорлик ва ахборот технологиялари бўйича кўникмаларни ривожлантиришга илҳомлантиришни мақсад қилади.       

AEIF молиявий кўмаги билан TechWomen алмашув дастури битирувчилари бизнес бошқарувчилари, ўқитувчилар, бошқа мутахассис ва талабалардан тузилган кўнгилли мураббийлар қўлловида ўтказиладлиган, 10 дан 18 ёшгача бўлган қизларга мўлжалланган дунёдаги энг катта технологик танлов саналган Technovation Challenge дастурида иштирок этиш учун маҳаллий жамоаларни танлаб олади ва ўқитади.  Technovation Challenge ёш қизларга ўзлари яшаб турган жамоадаги муаммоларни технология ва тадбиркорлик ёрдамида ечишга имкон беради.

Давлат департаменти Таълим ва маданият масалалари бюроси мувофиқлаштирадиган  AEIF танлови АҚШ ҳукумати алмашув дастурлари иштирокчилари жамоаларига дастурларда қатнашиш жараёнида олган билим ва кўникмаларидан фойдаланган ҳолда ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш учун кичик грантлар тақдим этади.

2011 йилда тузилганидан буён AEIF бутун дунёда алумникларнинг 360 та ташаббус ва лойиҳаларини қўллаб-қувватлади. Бу лойиҳалар етакчилик салоҳиятини ошириш ҳамда битирувчилар жамоасини жалб этиш орқали АҚШ ҳукумати сармояларининг иштирокчилар ва алмашув дастурларига таъсирини оширади. Дастур ҳар йили битирувчиларни АҚШ ташқи сиёсатига оид бешта мавзунинг бирига тааллуқли инновацион лойиҳаларни тақдим этишга таклиф этади.

Бу йилги танлов мавзулари қуйидагиларни қамраб олган; иқтисодий фаровонликка кўмак бериш; фуқаролар иштирокини таъминлаш, самарали бошқарувни йўлга қўйиш ва мустаҳкам жамоалар тузиш; фан, технология, соғлиқни сақлаш ва инновацияларни илгари суриш; инклюзивлик ва таълим имкониятларини ошириш; хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш.

Дастур тренинглар ўтказиш, хабардорилкини ошириш кампаниялари, етакчилик ва имкониятларни кенгайтириш дастурлари ёрдамида бевосита ва билвосита миллионлаб кишиларни қамраб олди. Ижтимоий тадбиркорликка оид тажрибаларни ёшлар билан ўртоқлашиш ҳамда диний бағрикенглик ва тинч ҳаёт кечиришга ёрдам берувчи клублар тузиш орқали бутун дунёдаги битирувчилар инновацион ечимлар ёрдамида ўз жамоалари ичида ўзгариш ясамоқда.