АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Ўзбекистон давлат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти институтлари, халқаро ташкилотлар вакиллари ва халқаро экспертларни хотин-қизларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш ва унинг олдини олиш бўйича илғор тажриба алмашиш мақсадида “Гендерга доир комплекс ёндашув гендер тенгликка эришишнинг самарали воситаси сифатида” мавзусидаги халқаро конференцияда жамлади. Конференцияда хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш ва гендер тенглигини тарғиб ... Кўпроқ ўқинг»
“Туберкулёздан холи Ўзбекистон” лойиҳаси ишга тушмоқда
2023 йил 31 октябрь, Тошкент, Ўзбекистон – АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Аbt Associates билан ҳамкорликда «Туберкулёздан холи Ўзбекистон» беш йиллик ташаббусини бошлади. Унга кўра, бутун мамлакат бўйлаб кенг қамровли қўллаб-қувватлаш хизматларини тақдим этиш ва туберкулёзга қарши муҳим дори воситаларидан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш учун 18 миллион доллар сармоя киритилмоқда. Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимига, шунингдек, ... Кўпроқ ўқинг»
USAID Ўзбекистонда дори воситалари сифати ва хавфсизлигини ошириш бўйича ҳамкорлик қилади
2023 йил 8-сентябр, Тошкент, Ўзбекистон – Бугун АҚШ ўзининг Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) орқали Ўзбекистон ҳукумати билан Ўзбекистонда сил ва бошқа касалликларга қарши дори воситаларидан хавфсиз ва сифатли фойдаланиш имкониятини кенгайтириш бўйича янги Англашув меморандумини имзолади. Ўзбекистон-АҚШ тарихида илк бор Тошкентда бўлиб ўтган “Соғлиқни сақлаш соҳасидаги форум” доирасида USAIDнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Девид Хоффман ва ... Кўпроқ ўқинг»
USAID “Tumaris.Expo” Марказий Осиё стартаплари кўргазмасини ўтказилишини қўллаб-қувватлайди
13 март, 2023 йил, Тошкент, Ўзбекистон – Бугун АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ва IT-Park хамкорлигидаги «Tumaris.Expo» Марказий Осиё стартаплари кўргазмаси, Astrum IT Академиясида бўлиб ўтди. Кўргазмада Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон аёл тадбиркорлари бошчилигидаги 20 га яқин стартап ўзининг инновацион технологик лойиҳаларини тақдим этди. USAIDнинг Ўзбекистондаги миссиясининг ахборот-коммуникациялар технологиялари бўйича мутахассиси Санобар Худайбергенова ўз нутқида шундай деди: «XXI ... Кўпроқ ўқинг»
USAID Ўзбекистонда мигрантлар учун иккинчи ресурс марказини очди
2023 йил 18 январь, Самарқанд, Ўзбекистон – Бугун АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Одам савдосига қарши курашиш бўйича Самарқанд қуйи комиссияси ва “Истиқлол авлоди” нодавлат ташкилоти билан ҳамкорликда мигрантлар ва уларнинг оилалари учун иккинчи ахборот-маслаҳат марказини очди. Марказ меҳнат мигрантларини чет элда одам савдоси жабрланувчисига айланишининг олдини олиш учун ахборот билан таъминлайди. Шунингдек, қайтиб келган мигрантлар ... Кўпроқ ўқинг»
USAID гендер зўравонлигига қарши ҳамкорлик қилиш учун манфаатдор томонларни бирлаштиради
2022 йил, 25 ноябр, Тошкент, Ўзбекистон – Бугун АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Ўзбекистондаги давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари, халқаро ташкилотлар вакиллари ва халқаро экспертларни бирлаштириб, хотин-қизларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш ва унинг олдини олиш мақсадида “Ўзбекистонда хотин-кизларга нисбатан зўравонликка қарши кураш: ютуқлар, таҳдидлар ва истиқболлар” номли ҳалқаро конференция ташкил қилди. Шунингдек, конференцияда хотин-қизларга нисбатан ... Кўпроқ ўқинг»
USAID Орол денгизининг қуриган тубида экотизимларни қайта тиклаш учун Ўзбекистонга 1,6 миллион АҚШ доллари ажратмоқда
2022 йил, 10 ноябрь, Тошкент, Ўзбекистон – Бугун АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Орол денгизи ҳудудида чўлланишнинг салбий оқибатлари билан курашиш мақсадида 1,6 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратганини эълон қилди. Ушбу ташаббус Орол денгизининг қуриган тубида экотизимларни қайта тиклаш (ERAS II) лойиҳасининг иккинчи босқичи доирасида амалга оширилиб, Орол денгизининг Ўзбекистон қисмида янги ўрмон экинларини ўтқазиш ... Кўпроқ ўқинг»
USAID тадбиркор аёлларга 200 минг АҚШ долларлик ускуналар тақдим этди
АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) тадбиркорлик ва касб-ҳунар ўргатиш дастурини битирган 226 нафар аёлга қиймати 200 минг АҚШ долларидан ортиқ ускунараларни тарқатишни бошлади. Қишлоқ аёллари ушбу ускуналар ёрдамида янги тадбиркорлик фаолиятларини йўлга қўйиш имкониятига эга бўладилар. Ускуналар USAIDнинг умумий қиймати 3,4 миллион АҚШ долларига тенг Аёлларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш дастури доирасида тақдим этилмоқда. USAIDнинг Ўзбекистондаги миссияси директори Микаела Мередит таъкидлашича: “Қишлоқ аёллари ўз бизнесларини йўлга қўйиш имкониятини ... Кўпроқ ўқинг»
USAID агробизнесни қўллаб-қувватлаш мақсадида ғоялар танловини эълон қилди
2022 йил 24 октябрь, Тошкент, Ўзбекистон – АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигида маслаҳат хизматлари кўрсатаётган хусусий корхоналарнинг салоҳиятини ошириш мақсадида Хусусий экстеншн хизматларини қўллаб-қувватлаш дастурини эълон қилди. Дастур мамлакатда агробизнеснинг ўсиб бораётган эҳтиёжларини қондириш мақсадида, ҳар бир ғолибни умумий қиймати 200 миллион сўмгача бўлган тренинг ва жиҳозлар билан таъминлайди. Қишлоқ хўжалиги соҳасида ... Кўпроқ ўқинг»
USAID туберкулёзга қарши курашиш миллий дастури учун сунъий интеллект орқали ишлайдиган портатив рентген ускуналарни топширди
2022 йил, 20 октябрь, Тошкент, Ўзбекистон – АҚШ халқаро ривожланиш агентлиги (USAID) бугун Тошкентда бўлиб ўтган туберкулёзга бағишланган халқаро конференция доирасида ташкил этилган маросимда Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси учун иккита “Delft Light” русумидаги ўта портатив замонавий рентген ускуналарини топширди. Ушбу рентген ускуналари туберкулёз бўйича скрининг хизматларигдан йироқ ҳудудларда яшайдиган жамоаларни қамраб олиш ... Кўпроқ ўқинг»
USAID таълимни қўллаб-қувватлаш учун қўшимча 5,35 миллион доллар ажратди
2022 йил, 17 октябрь, Тошкент, Ўзбекистон – АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги билан мавжуд таълим тизимини ривожлантиришда кўмаклашиш грант шартномасига (DOAG) қўшимча 5,35 миллион доллар ажратди. DOAG USAIDнинг 2019-2026 йилларга мўлжалланган умумий ўрта таълим тизимини кенг қамровли ислоҳ қилиш бўйича Халқ таълими вазирлигининг дастурини қўллаб-қувватлаш учун 55 миллион доллар сармоя киритиш мажбуриятини ифодалайди. USAID ... Кўпроқ ўқинг»
USAID Қозоғистонда 12-йиллик Марказий Осиё савдо форумини ўтказмоқда
Остона, Қозоғистон, 2022 йил, 12 октябрь – Бугун АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Қозоғистоннинг Остона шаҳрида “Божхона хизматларини рақамлаштириш: қоғозсиз савдо сари” мавзусидаги 12-йиллик Марказий Осиё савдо форумини ўтказмоқда. Бу алоқа ва савдони ривожлантириш борасидаги юқори даражадаги аҳамиятга эга бўлган икки кунлик халқаро тадбирдир. Форум Марказий Осиё божхона маъмуриятлари вакилларини рақамли ечимлар ва хизматларни ишлаб ... Кўпроқ ўқинг»
USAID гендер зўравонликдан жабрланган аёллар учун касбий таълим дастурини бошлади
2022 йил 7 октябрь, Тошкент, Ўзбекистон – Бугун АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) гендер зўравонликни бошидан кечирган ёки унга дуч келиши мумкин бўлган мингдан зиёд қишлоқ аёллари учун мўлжалланган касбий таълим ва тадбиркорлик соҳасидаги ўқув дастурини бошлади. USAID дастур битирувчиларига малакали иш қидириш ва ўз бизнесини очишда ҳам кўмаклашади. Ташаббус умумий қиймати 3,4 миллион АҚШ долларига ... Кўпроқ ўқинг»
USAID Ўзбекистонда туберкулёзга қарши олтита дорини қўллашни осонлаштирмоқда
2022 йил, 5 октябрь, Тошкент, Ўзбекистон – АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Ўзбекистон фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда ўтган бир ярим йил давомида туберкулёз касаллигини даволаш учун олтита дори воситасини жадал рўйхатдан ўтказишга кўмаклашди. USAIDнинг техник ёрдами билан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) нинг дори-дармонларни тезлаштирилган рўйхатга олиш тартибини (CRP-кооператив рўйхатга ... Кўпроқ ўқинг»
USAID ёшларни иш билан таъминлашга қаратилган 10 миллион долларлик дастурни қўллаб-қувватлайди
2022 йил, 23 сентябрь, Тошкент, Ўзбекистон – АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда беш йиллик, бюджети 10 миллион доллар бўлган, Ўзбекистонда ёшларнинг ишга жойлашиш кўникмаларини шакллантириш (YES) дастурини расман ишга туширди. Дастур мактабнинг 8−11-синф ўқувчиларига Ўзбекистон иқтисодиётида малакали ишчи ёки тадбиркор сифатида ишлаш учун зарур кўникмаларга эга бўлишига кўмаклашади ва ёшлар бандлигини ... Кўпроқ ўқинг»
USAID Марказий Осиё аёллар саммитини ўтказмоқда
Тошкент, Ўзбекистон. 2022 йил 21 сентябрь – Бугун Тошкент шаҳрида АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Иккинчи йиллик аёллар минтақавий саммитига мезбонлик қилди. Саммитда Марказий Осиё мамлакатларидан 100 дан ортиқ ишбилармон аёллар, бизнес вакилалари, фаоллар, ишбилармон аёллар уюшмалари, давлат идоралари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилалари йиғилиб, Марказий Осиё мамлакатлари иқтисодиётнинг барча тармоқларига, хусусан, савдо ва божхона фаолиятларига ... Кўпроқ ўқинг»
USAID Ўзбекистон Арбитраж ҳафталигини қўллаб-қувватлайди
Тошкент, Ўзбекистон, 19 сентябрь, 2022 йил – Бугун АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Тошкент халқаро арбитраж маркази (TIAC) билан ҳамкорликда иккинчи йиллик Ўзбекистон арбитраж ҳафталигини (UzAW) бошлади. Ушбу тадбир Марказий Осиёда низоларнинг муқобил ҳал этиш усулларидан фойдаланишни тарғиб қилиш мақсадида миллий ва халқаро арбитраж мутахассисларини ва олий ўқув ютлари вакилларини ... Кўпроқ ўқинг»
USAID Ўзбекистонда қишлоқ ҳудудларидаги аёллар учун тадбиркорлик ўқув дастурини бошлади
2022 йил 16 сентябрь, Тошкент, Ўзбекистан – Бугун АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларидаги 600 нафар аёл учун мўлжалланган табрикорлик бўйича ўқув дастурини эълон қилди. Ташаббус қиймати 3,4 миллион АҚШ долларига тенг бўлган Аёлларнинг иқтисодий ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш дастури доирасида амалга оширилаётган бўлиб, у Ўзбекистондаги қишлоқ аёлларини улар меҳнат бозорида тадбиркор ва малакали ... Кўпроқ ўқинг»
USAID Ўзбекистонда ижтимоий заиф ва ногиронлиги бўлган аёлларни электрон тижорат соҳасига жалб қилмоқда
2022 йил 15 август, Тошкент шаҳри, Ўзбекистон – Бугун АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) томонидан Ўзбекистондаги ижтимоий заиф ва ногиронлиги бўлган аёлларни мамлакатнинг рақамли иқтисодиётига жалб қилишга қаратилган ташаббус ишга туширилди. Дастурда Тошкент ва Қашқадарё вилоятларидан 250 нафарга яқин хотин-қизлар иштирок этиб, улар элетрон тижорат, ижтимоий тармоқлар маркетинги (SMM) ва реклама бўйича машғулотларда қатнашади. Битирувчилар ... Кўпроқ ўқинг»
USAID Халқ таълими вазирлигига она тили ва ўқиш саводхонлиги ҳамда математика фанларидан 500 минг янги дарсликларни топширди
2022 йил 26 июль, Тошкент, Ўзбекистон – бугун АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) 500 мингга яқин сифат талабларига жавоб берувчи, янги ишлаб чиқилган дарслик ва ўқитувчилар учун қўлланмаларни Халқ таълими вазирлигига топширди. Ушбу ўқув материалларидан 1-4-синфларда она тили ва ўқиш саводхонлиги ҳамда математика фанларини ўқитишда фойдаланилади. Дарсликлар USAID, Халқ таълими вазирлиги ва Республика таълим маркази ... Кўпроқ ўқинг»
АҚШ Ўзбекистонга 800,2 мингдан ортиқ “Pfizer” вакцинаси ҳадя этди
2021 йил 25 октябрь, Тошкент, Ўзбекистон – Америка халқининг сахийлиги туфайли, коронавирусга қарши курашиш мақсадида Ўзбекистонга 273,780 доза “Pfizer” вакцинаси ҳадя қилинди. Бу 800 280 дозали вакцинанинг иккинчи партияси бўлиб, 526,5 минг дозадан иборат биринчи партия 18 октябрда Тошкентга етказиб берилди. Ушбу ҳадя Америка Қўшма Штатлари ҳукуматининг коронавирус билан боғлиқ глобал COVAX ташаббуси орқали дунё бўйлаб ... Кўпроқ ўқинг»
USAID Фарғона вилояти фтизиатрия и пульмонология маркази учун тиббиёт асбоб-ускуналарини топширди
2021 йил 15 октябрь – Бугун АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Фарғона вилояти тиббиёт муассасаларига туберкулёз касаллиги билан курашишга кўмаклашиш мақсадида қиймати қарийб 150 минг АҚШ долларига тенг бўлган тиббиёт асбоб-ускуналарини топширди. Маросимда USAIDнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда Фарғона вилояти соғлиқни салқаш бошқармаси вакиллари иштирок этди. Тақдим этилган ... Кўпроқ ўқинг»
USAID Марказий Осиёда янги савдо дастурини эълон қилди
2021 йил 5 октябрь, Тошкент, Ўзбекистон – Бугун АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) умумий қиймати 19 миллион АҚШ долларига тенг бўлган янги беш йиллик лойиҳасининг бошланганини эълон қилди. USAIDнинг Марказий Осиёда Савдо дастури Қозоғистон, Қирғизистон Республикаси, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистонда амалга оширилади. Янги лойиҳа USAIDнинг йиллар мобайнида минтақавий савдо, корхоналарни ривожлантириш ва минтақавий алоқаларни яхшилашда ... Кўпроқ ўқинг»
USAIDнинг XI Марказий Осиё Савдо Форуми ўз ишини бошлади
2021 йил 4 октябрь – Бугун АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ўн биринчи Марказий Осиё Савдо Форумини бошлади. Ҳар йили ўтказиладиган ушбу халқаро тадбир Марказий Осиёда ва ундан ташқарида минтақавий савдо ва алоқаларини тарғиб қилишга қаратилган бўлиб, унда минтақада COVID-19 пандемиясидан кейинги тикланиш ва чидамлилик масалаларига урғу берилади. Беш кун давом этадиган виртуал форумда дунёнинг ... Кўпроқ ўқинг»
USAID, БМТТД Ўзбекистонда қонун устуворлиги соҳасидаги ҳамкорлик лойиҳаси ютуқларини эътироф этишди
2021 йил 22 сентябр, Тошкент, Ўзбекистон – Бугун АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) виртуал форматда ўтказилган тадбирда “Ўзбекистонда қонун устуворлиги йўлида ҳамкорлик” лойиҳасининг мувафақиятли якунланганини эътироф этишди. Олти йиллик дастур Ўзбекистон Олий суди ва БМТ Тараққиёт Дастури (БМТТД) билан ҳамкорликда амалга оширилди. Онлайн шаклдаги йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Судьялар олий кенгаши, Судьялар олий мактаби, ... Кўпроқ ўқинг»
USAID ЎЗБЕКИСТОНДAГИ АГРОТУРИЗМ ЙЎНАЛИШИДА КОРХОНAЛAРНИ ҲАМКОРЛИКДА МОЛИЯЛАШТИРАДИ
2021 йил 22 сентябр. Тошкент, Ўзбекистон – AҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ички ва минтақавий туризмни ривожлантириш учун Ўзбекистондаги хусусий агротуризм корхоналари ўртасида бизнес ғоялар танловини эълон қилади. Ушбу танлов USAIDнинг Aгробизнесни ривожлантириш лойиҳаси томонидан таъсис этилган «Aгробизнесни ривожлантириш жамғармаси» томонидан қўллаб-қувватланади. Дунё миқёсида агротуризм қишлоқлар ривожининг самарали воситаси эканлиги исботланган. У кичик фермер хўжаликларига қўшимча даромад келтириб, ... Кўпроқ ўқинг»
Аёллар ишчи кучини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаб, USAID “Аёллар кучи: Пандемиядан кейинги ўсиш тенденциялари” саммитини ўтказди
2021 йил 23 август, Тошкент, Ўзбекистон – Бугун АҚШ Халқаро тараққиётагентлиги (USAID) аёл раҳбарлар, тадбиркорлар, аёлларга тегишли кичик ва ўртабизнес корхоналари, фаоллар, инфлюенсерлар, блогерлар, аёлларбошчилигидаги бизнес уюшмалари ва тегишли нодавлат ташкилотлари учун“Аёллар кучи: пандемиядан кейинги ўсиш тенденциялари” номли аёлларсаммитини ўтказди.Аёллар саммитида йиғилган манфаатдор томонлар COVID-19 инқирози гендертенгсизлигини қандай кучайтирганини муҳокама қилиб, кучли иқтисодий ўсишнисақлаб қолиш ... Кўпроқ ўқинг»
USAID мева-сабзавотчилик соҳасидаги тадқиқот ва таълим йўналишида Латвия ва Ўзбекистон ўртасида тажриба алмашувига кўмаклашмоқда
Сафар давомида иштирокчилар Европа Иттифоқида фойдаланиладиган замонавий боғдорчилик бўйича ўқув режалари ва «қўшилган қиймат занжири» борасидаги энг яхши тажриба билан танишдилар. Кўпроқ ўқинг»
Кўпроқ маълумот ∨