Тошкентдаги АҚШ элчихонаси бир ойлик касалликдан сўнг Тошкент вилояти Янгийўл туманидаги шифохонада 67 ёшида вафот этган тошкентлик ҳуқуқ фаоли ва юридик маслаҳатчи Шуҳрат Рустамовнинг яқинлари, дўстлари ва ҳамкасбларига чуқур таъзия билдиради.
25 йилдан ортиқ вақт мобайнида Шуҳрат Рустамов Ўзбекистон халқига ноҳақлик, инсон ҳуқуқлари бузилиши ва коррупцияга қарши курашда чин дилдан ёрдам берди. У барча учун инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишни ҳамиша биринчи ўринга қўйган, бутун ўзбек халқининг порлоқ келажагига ўз ҳиссасини қўшган мард, фидойи ва камтар инсон эди. Унинг мероси узоқ йиллар орамизда яшайди.
Марҳумни Худо раҳмат қилсин!