Америка Қўшма Штатларининг Тошкентдаги элчихонаси бешафқат касаллик оқибатида 58 ёшида ҳаётдан кўз юмган ангренлик ҳуқуқ ҳимоячиси Абдурасул Худойназаровнинг турмуш ўртоғи, фарзандлари, дўстлари ва ҳамкасбларига чуқур таъзия изҳор этади.
Абдурасул Худойназаровнинг Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўлидаги жонбозлиги ва жасорати қалбимизда узоқ йиллар сақланиб қолади.
Марҳумнинг охирати обод бўлсин!
