АҚШ Давлат департаменти номидан Тереза ва мен барча мусулмонларга Рамазон ойининг саодатли ва омадли бўлишини тилаймиз.
Рамазон кўтаринки тафаккур, ибодат, меҳр-шафқат ва жамулжамлик фаслидир. Бутун дунёдаги мусулмонлар учун ушбу муборак ой маънавий озуқа ҳадя этиб, инсониятнинг умумжаҳон қадр-қимат ва қадриятларига бўлган миннатдорлик туйғусини мустаҳкамлайди. Шунингдек, бу барча эътиқоддаги кишиларда мухтожларга, жумладан, Бирма, Ироқ, Ливия, Нигерия, Сомалия, Сурия ва Яманда қашшоқликдан азият чекаётганларга ва турли можаро қурбонларига ёрдам кўрсатиш учун маъсуллик ҳисси ҳақида ўйлаш учун фурсат ҳамдир. Рамазон жамоадаги гўзалликка – биргаликда овқатланиш, ибодат қилиш ва ишлашга – алоҳида эътибор қаратади, бу ўзимиз учун истаган нарсани бошқаларга ҳам исташимиз ҳақидаги муқаддас чақириққа жавобдир.
Дунёдаги кўплаб элчихоналаримиз билан биргаликда Давлат департаменти Рамазон шарофати билан яна байрам ўтказади. Яқин ойларда биз аксарият аҳолиси мусулмонлардан иборат мамлакатлар ҳамда юртимиз ва хориждаги мусулмон жамоалар билан доимий мулоқотни давом эттирамиз. Халқимизнинг энг кучли жиҳатларидан бири унинг фуқаролари ва чет эллик ҳамкорларининг хилма-хил эканидадир. Дипломатиямизнинг муҳим элементларидан бири ҳар қандай инсоннинг асосий ҳуқуқлари ва қадр-қимматини ҳимоя қилишда бошқалар билан мулоқотга киришиш истагимиз мавжудлигидадир.
Рамазони шариф бошланар экан, барча мусулмонларга қувончга тўлиқ ой тилайман.