Тошкент шаҳрида 7-Америка фильмлари фестивали бўлиб ўтди

АҚШ элчихонаси “Ўзбеккино” Миллий агентлиги билан ҳамкорликда 7-Америка фильмлари фестивалини ўтказиб, уч кун давомида АҚШда ўсиб-улғайишга қаратилган фильмларни намойиш қилди. Фестиваль 26-28 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрининг марказида ХХ асрнинг 60-йилларида қурилган Алишер Навоий номидаги номи тилларда достон кино саройида бўлиб ўтди. Дам олиш кунларида 7 та фильмни 1500 дан ошиқ томошабин келиб кўрди ва бу рақам ўтган йилдаги билан солиштирганда 50 фоиз кўп демакдир.

group of people
Элчихона ва “Ўзбеккино” Миллий агентлиги вакиллари фильм фестивалининг қабул маросимида. (АҚШ элчихонаси сурати)

Тадбир кино саройи боғида 26 сентябрь, жума куни бўлиб ўтган қабул маросими билан бошланди. “Ўзбеккино” Миллий агентлигининг Халқаро ва фестиваллар бўлими бошлиғи Ася Батраева Муваққат ишлар вакили Брижит Бринк билан бирга жума куни тадбирни очиб берди. Муваққат ишлар вакили Б.Бринк ушбу йилги фестивалнинг мавзуси “Америкада ўсиб-улғайиш” ҳақида сўз юритиб, танлаб олинган кинофильмлар ҳар бир штатнинг ўзига хос жиҳатларинигина эмас, АҚШнинг умумий қадриятлари, анъаналари ва урф-одатларини ҳам акс эттиришини алоҳида таъкидлади.