Вашингтондаги АҚШ халқаро тараққиёт агентлигининг (USAID) сил касаллиги бўйича бош мутахассиси Ўзбекистоннинг соғлиқни сақлаш ва сил касаллигини давол

2015 йил 20 май куни АҚШ халқаро тараққиёт агентлигининг (USAID) соғлиқни сақлаш бўйича гуруҳи Вашингтондаги USAID Глобал соғлиқни сақлаш бюросининг сил касаллиги олдини олиш ва уни даволаш соҳасидаги бош техник маслаҳатчиси доктор Алекс Голубков (Alex Golubkov) раҳбарлигида Ўзбекистон Силга қарши кураш миллий дастури директори Мирзағолиб Тиллашайхов билан учрашув ўтказди. Доктор Голубков донорлик дастури доирасида бепул равишда Бедаквилин (Bedaquiline) деб номланган силга қарши янги дори олиш имконияти ҳақида хабар берди.

USAID силга қарши кураш соҳасидаги сиёсат ва тартибларни янгилаш учун ёрдам кўрсатмоқда, улар силнинг дориларга нисбатан чидамли шакллари билан касалланган инсонларни даволаш учун самарали интеграция ва силга қарши янги дорилардан фойдаланиш бўйича талабларни Ўзбекистон томонидан бажарилишига имкон берадилар. Бундан ташқари улар соғлиқни сақлаш соҳасида фаолият юритаётган янги ҳамкорлар учун Ўзбекистонда ишлаш имкониятини яратиш муҳимлигини муҳокама қилдилар, чунки бу силга қарши кураш соҳасидаги янада кучлироқ техник ёрдам учун кенгроқ майдон яратади. USAID томонидан силга қарши курашдаги доимий кўмаги силнинг ҳар қандай шакли билан касалланган инсонларга ҳаётларини яхшилаш ва сақлаб қолиш учун самарали даволашдан фойдаланишлари имкониятини кенгайтиришга ёрдам беради.

group of people
USAID соғлиқни сақлаш гуруҳи доктор Мирзағолиб Тиллашайхов билан бирга. (Сурат USAID томонидан тақдим этилган)