Матбуот котиби идораси
28 февраль 2022 йил
Матбуот котиби Нед Прайс:
Бугун давлат котиби Энтони Блинкен Қозоғистон, Қирғизистон Республикаси, Тожикистон ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари билан суҳбатлашди. Давлат котиби Блинкен Россиянинг Украинага ғаразли, сабабсиз ва оқлаб бўлмайдиган ҳужумини кескин қоралади ҳамда Украина халқи билан мустаҳкам бирдамлик изҳор этди.
Давлат котиби, шунингдек, Америка Қўшма Штатлари ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги икки томонама муносабатларнинг 30 йиллигини нишонлади. У АҚШ ушбу мамлакатлар суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини қатъий қўллаб-қувватлашини таъкидлади ҳамда С5+1 форматидаги минтақавий ҳамкорликнинг халқимиз учун аҳамиятини алоҳида қайд этди.