Мурод Жўраевнинг озод этилишига доир матбуот учун баёнот

Америка Қўшма Штатлари парламентнинг собиқ аъзоси ва инсон ҳуқуқлари фаоли Мурод Жўраев 21 йил ўтиб озод этилганини олқишлайди. Биз жаноб Жўраевнинг озод этилишини ижобий қадам деб ҳисоблаймиз ва Ўзбекистон ҳукуматини бунга бошқа узоқ муддат ҳибсда сақланаётган журналистлар, фаоллар ва диний мотив билан қамалганларни ҳам озод қилишга муқаддима сифатида қараб уни давом этишга чақирамиз. Яқинда Марказий Осиёнинг бешта мамлакатига қилган ташрифи чоғида давлат котиби Керри ҳукумат раҳбарлари билан мулоқотида фуқаролик эркинликлар, инсон ҳуқуқлари ва бошқа асосий эркинликларни ҳимоя қилиш учун янада кўпроқ ишларни амалга оширишнинг аҳамиятини таъкидлаб ўтганди.