2015 йилнинг 20 май куни Атроф-муҳит масалалари бўйича минтақавий директор Робин Маккатчен хоним АҚШ Давлат Департаментининг “Фан ва техника ёрдамида глобал инновация” номли ташаббуси бўйича Тошкент Инновация Форумида нутқ сўзлади. Ушбу ташаббус инноватор ёшларга тармоқ воситасидаги ўзаро алоқа, малакаларни ривожлантириш, устозлик ҳамда молиялардан фойдаланиш орқали иқтисодиёт ва тараққиёт соҳасидаги муаммоларни ечишга қаратилган янги корхоналарни ишлаб чиқиш имконини беради. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси томонидан ташкиллаштирилган Форум илмий изланишлар ва янги ишланмаларни тақдим этган 100дан ортиқ илмий ташкилотлар, ёш олимлар ва талабаларни бир жойга тўплади. Тадбир илмий инновациялар соҳасида халқаро ҳамкорликнинг аҳамиятига алоҳида урғу берди. Арманистон, Германия, Юнонистон (Греция), Жанубий Корея, Франция ва Япония вакиллари ҳам тадбирда иштирок этдилар.
