Америкалик буюк ихтирочи Никола Тесла шундай деган эди: «Ихтирочи ўз ақлини ишга солган ҳолда яратган кашфиёти нечоғли йирик муваффақият қозонишини кўрган пайтда юзага келган ҳис-туйғуга тенг келадиган бирон бир бошқа кучлироқ ҳаяжон бўлмаса керак.» 26 апрель куни Никола Теслага ўхшаган кишилар ҳаётимизга олиб кирадиган қадрият ҳамда инновация ва ўсишни рағбатлантириш учун уларнинг ғоя ва кашфиётларининг аҳамиятига алоҳида эътибор қаратиш мақсадида биз Жаҳон интеллектула мулк кунини нишонлаймиз.
Бу йилги мавзу “Муваффақият калити: интеллектуал мулк ва спорт” деб номланиб, интелектуал мулкни ишончли ҳимоя қилиш спортни ривожлантириш учун илҳомлантиришига урғу берилади. Спорт кўп миллиард долларлик глобал саноатга айланиб, Тошкентдаги янги “Ҳумо” аренаси каби объектларга сармоя жалб этади ва бутун дунё бўйлаб миллионлаб иш ўринлари яратади. АҚШда спорт мамлакат иқтисодига ҳар йили 70 миллиарддан ортиқ ҳисса қўшади. Бу маблағнинг 70%идан ортиғи яшаб қолиш учун ишончли интеллектуал мулк ҳимоясига муҳтож бўлган ОАВ ҳуқуқлари, ҳомийлик ва мерчендайзинг орқали келиб тушади.
Келаси ҳафта ва яна май охирида Ўзбекистонга келаётган “Harlem Globetrotters” баскетбол жамоаси интеллектуал мулк кучли ҳимоя қилинган ташкилотга мисол бўлиши мумкин. Жамоа муваффақияти биргина ғоядан бошланган. Абе Саперштейн отли киши баскетболни тарғиб қилишнинг янги ижодий усулини ўйлаб топиб, уни кичик оилавий бизнесдан дунё тан олган кўп миллион долларли корхонага айлантирди. Ўз брендининг интеллектул мулки ишончли кучли ҳимояга эга эканлиги туфайли ушбу севимли жамоа қарийб юз йилдан бери ажойиб иқтидори, ижодкорлиги ва яхши нияти билан миллионлаб мухлисларини илҳомлантириб келмоқда.
Инновация, ўзига хос бренд ва ижодкорлик ёрдамида бизнесни ривожлантиришни истаган ҳар қандай мамлакат кучли ва тўғри ишлаб чиқилган интеллектуал мулк ҳимоя тизимига эҳтиёж сезади. Амалда ихтирочи ва новаторлар учун ўз ғоя ва кашфиётларига нисбатан ҳуқуқни осон усул билан тақдим этувчи ҳуқуқий база мавжуд бўлмоғи керак. Бу структура, шунингдек, мажбурлаш чоралари, тегишли ҳуқуқий кафолат ва шаффоф суд тизимини ҳам ўз ичига олмоғи лозим. Бундай тизим тадқиқот, ишланма, инновация ва ижодкорликка илҳомлантириб, ўз навбатида иш ўринлари ва сармоя ўсишига туртки бўлади. Қўшма Штатлар интеллектуал мулк ҳимоясига жиддий эътибор қаратгани учун ҳам у ердаги интеллектуал мулкдан жадал фойдаланадиган тармоқларга 45 миллиондан ортиқ иш ўринлари (қарийб барча иш кучининг учдан бир қисми), АҚШ экспортининг 50%и ва ялпи ички маҳсулотнинг эса қарийб 40%и тўғри келади.
Кўп тадқиқотлар ишончли ҳимоя қилинган интеллектуал мулк билан технология етказиб бериш, илмий алмашув, молия манбаларидан фойдаланиш, иш ўринлари ва тўғридан-тўғри хорижий сармоя ўсиши ўртасида узвий боғлиқлик боғлигини кўрсатмоқда, шу боис Қўшма Штатлар Ўзбекистондаги ҳамкорлар билан интеллектуал мулк ҳимояси йўлида яқиндан фаолият олиб бормоқда. Хусусан, Ўзбекистон ҳукумати 2018 йили бу борадаги учта муҳим халқаро шартномага қўшилиб, маҳаллий ва халқаро компаниялар ҳимоясини таъминлаш ва хорижий сармоя жалб этиш йўлида муҳим қадам ташлади.
Интеллектуал мулк ҳуқуқини ишончли ҳимоя қилиш йирик иқтисодий фойда олишга имкон яратиб, оддий одамларнинг ижодий потенциалини рағбатлантиради. Бутунжаҳон интеллектуал мулк кунида, келинг, ўз ақли воситасида юзага келтирган маҳсулотлари билан ҳаётимизни янада ёрқин ва бой қилаётган иқтидор эгалари ва кашфиётчиларни биргаликда олқишлаймиз.
Муваққат ишлар вакили Алан Мельцер