Тошкентдаги АҚШ элчихонаси ва Америка Қўшма Штатлари халқи номидан Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити муносабати билан энг самимий тилакларимни йўллашга ижозат бергайсиз.
Дунёда, шу жумладан Ўзбекистон ва АҚШда, барча мусулмонлар бу кунни байрам сифатида нишонлашади.
Қурбон ҳайити муносабати билан мен барча оилаларга соғлик, тинчлик ва бахт тилайман. Шунингдек, бу йил Маккаи мукаррамага бориб, ҳаж амалини муваффақиятли адо этган барча ўзбекистонлик мусулмонларни муборакбод этаман.
Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин!