Махфийлик

Махфийлик тўғрисида низом

Сиз бизнинг сайтимизга кирган маҳал, мабодо бирор маълумотни ўзингиз бизга тақдим этишни танламаган бўлсангиз, биз сиз ҳақингизда бирор шахсий маълумот йиғмаймиз. Шахсий маълумотларни бизнинг вебсайтимиз орқали юбориш ихтиёрийдир, аммо бундай қилиш сиз ўзингиз тақдим этган маълумотдан тегишли мақсадда фойдаланишга рухсат берганингизни англатади. Маълум бир маълумотни тақдим этмаслик ўзингиз истаган бирор хизматни сизга кўрсата олмаслигимизга сабаб бўлиши мумкин. Агар сиз шахсий маълумотни Давлат Департаменти вебсайти, веб формани тўлдириш ёки и‑мейл юбориш каби усуллардан фойдаланиб бизга тақдим этишни танласангиз, биз у маълумотдан ўзингиз сўраган маълумот ёки хизматни кўрсатиш ёки хабарингизга жавоб ёзишда фойдаланамиз. Сиздан олишимиз мумкин бўлган маълумот сайтимизга кирган маҳал нима қилишингизга қараб бир-биридан фарқланади.

Биз сиз Интернетга кирадиган домен (.com, .edu, ва ҳ.) номи, сайтимизга кирган кун ва вақт ҳамда вебсайтнинг бизнинг сайтимизга кирган Интернет манзили (қидирув тизими ёки йўналтирувчи саҳифа) каби маълумотларни йиғамиз ва сақлаймиз. Бундай маълумотдан биз сайтимизнинг турли саҳифасига кираётган кишилар сонини аниқлаш, сиз каби сайтимиз меҳмонларига уни янада фойдалироқ бўлишига ёрдамлашиш мақсадида фойдаланамиз.

Агар бизга и-мейл юборсангиз

Сиз и-мейл орқали шарҳ ёки савол йўллаб, бизга шахсий маълумотни тақдим этишни танлашингиз мумкин. Биз бу маълумотдан ўз хизматларимизни такомиллаштириш ёки сизнинг сўровингизга жавоб бериш учун фойдаланамиз. Баъзида биз сиз юборган и-мейлни сизга кўпроқ ёрдами тегиши мумкин бўлган АҚШ ҳукуматининг бошқа агентликларига йўналтирамиз. Ҳуқуқ-тартиботни таъминлашга қаратилган қонуний текширувлардан ташқари ҳолатда биз ўз и-мейлимизни ташқаридаги бирор ташкилот билан бўлишмаймиз.

Учинчи томон вебсайти ва аризалар

Биз ижтимоий тармоқлар ва бошқа турдаги учинчи томон вебсайтлари билан ҳам боғланамиз. Биз ижтимоий тармоқ вебсайтларидан хорижий аудитория билан мулоқотга киришиш ҳамда бутун дунёда халқ дипломатияси билан шуғулланиш мақсадида фойдаланамиз. Ижтимоий тармоқ вебсайтлари элчихона тадбирларини оммалаштириш ва кенг жамоатчилик билан мулоқотга киришишда фойдаланилади. Шунингдек, биз вебсайтларимиз ва уларнинг хилма-хил бўлимларига ташриф буюрган меҳмонлар сонини аниқлаш ҳамда уларга вебсайтларимизни янада фойдали бўлишига кўмаклашиш мақсадида вебни баҳолаш ва буюртмачи талабларини қондириш билан боғлиқ технологиялардан фойдаланамиз. Баъзи ҳолларда учинчи томон аризаси ҳисоботга киритиш мақсадида и-мейл адрес, фойдаланувчи исми, очқич сўз ва жуғрофий жойлашув ўрнини сўраши мумкин. Биз учинчи томон вебсайтларидан ноқонуний таъсир кўрсатиш ва жисмоний шахслардан шахсий маълумотлар йиғишда фойдаланмаймиз. Биз бирор учинчи томон вебсайти томонидан тўпланган шахсий маълумотни йиғмаймиз ёки сақламаймиз, бирор шахсий маълумот – қонунчилик талаб қиладиган ҳолатдан бошқа ҳолатларда – Давлат Департаментидан ташқаридаги бирор шахсга очиқланмайди, сотилмайди ёки ўтказилмайди.

Биз тасодифий танлаб олинган меҳмонларнинг фикр-мулоҳазалари ва қарашларини ўрганиш мақсадида онлайн сўровномаларнинг хилма-хил шаклидан фойдаланишимиз мумкин. Биринчи галда, Давлат Департаменти доимий равишда фикрларни ўрганиш ва вебсайтларимиздан қаноатланиш даражасини аниқлашда ACSI, яъни истеъмолчининг маълум бир хизматдан қониқиш кўрсаткичини белгиловчи махсус онлайн тизимидан фойдаланади. Мазкур сўров тизими шахсий маълумотларни йиғмайди. Гарчи сўровномада иштирок этиш таклифи дафъатан танлаб олинган меҳмонларгагина келса ҳам, унда иштирок этиш ихтиёрийдир, қолаверса, ҳамма элчихона вебсайтлари ҳам бундай сўров тизимига эга эмас. Мабодо сўровда қатнашишни рад этсангиз ҳам, унда иштирок этганлар қатори сайтимиздаги маълумот ва ресурслардан бемалол фойдаланишда давом этаверасиз. Сўров натижалари фақатгина веб бошқарувчилари ва бундай маълумот ўз вазифасини бажаришда лозим бўлган бошқа тегишли ходимлар учун маълумлигича қолади холос. Биз маълум мақсадларда фойдаланиш учун бошқа муддати чегараланган тадқиқотлардан ҳам фойдаланишимиз мумкин, бундай тадқиқотлар хусусида улар вебсайтга қўйилаётган пайтда тушунча берилади.

Кузатув ва буюртмачи талабини қондириш учун йиғилган маълумот (“куки”)

“Куки” – бу сиз уланиб турган маҳалда сеансингиз ҳақидаги махсус маълумотни эсда сақлаб қолишга имкон бериш мақсадида бирор вебсайт компьютерингизга узатган кичик матнли файлдир. Сизнинг компьютерингиз бу “куки”даги маълумотни фақат уни таъминлаган вебсайт билан бўлишади, бошқа бирор вебсайт уни сўрай олмайди. “Куки”лар икки хил бўлади:

  • Сессия пайтидаги “куки”: сессия “куки”лари сизнинг веб браузерингиз очиқ турган пайтдагина мавжуд бўлади. Браузерни ёпишингиз билан “куки”лар ўчиб кетади. Вебсайтлар сессия “куки”ларидан сайт бўйлаб яхшироқ саёҳат қилиш ёки сайт билан мулқлотга киришишда уни сизнинг талабларингиз билан мослаштириш каби техник мақсадларда фойдаланиши мумкин.
  • Доимий “куки”лар: доимий “куки”лар қайси фойдаланувчи сайтга энди ташриф бургани ёки ундан қайтиб чиқаётганини аниқлаш ҳамда қайта кирувчи меҳмонлар учун тадқиқотда иштирок этишга қайта таклифнома юборишни чеклаш мақсадида фойдаланувчининг қаттиқ дискида сақланади.

Агар компьютерингизда сессия пайтидаги ёки доимий “куки”ларнинг бўлишини истамасангиз, браузерингиздан бу “куки”ларни ўчириб юборишингиз мумкин. Шундай қилинган тақдирда ҳам бизнинг вебсайтимиздаги барча маълумот ва ресурслардан фойдалана оласиз. Бироқ, “куки”ларни ўчириб юбориш баъзи вебсайтларнинг ишлашига таъсир қилиши мумкин. Ёдингизда бўлсинки, браузерингизда “куки”ларнинг ўчирилиши сиз кирмоқчи бўлган бошқа барча вебсайтлардаги “куки”лардан фойдаланишга ҳам таъсир кўрсатади.

Ташқи вебсайтларга линклар

Бизнинг вебсайтимизнинг Америка Қўшма Штатлари ва бошқа мамлакатлардаги АҚШ агентликлари, элчихоналар, фаолияти кенг ташкилотлар ва хусусий бирлашмаларга йўналтирилган кўпгина линклари мавжуд. Бошқа сайтга йўналтирилган линкни босар экансиз, билингки, бизнинг сайтдан чиқиб кетгансиз ва энди сиз учун янги сайтнинг махфийлик ҳақидаги қоидаси амал қила бошлайди.

Аниқ ва тўлиқ маълумот билан таъминлаш мақсадида барча мавжуд имкониятлар ишга солинди. Аммо, хатолар ўтиб кетмаганига кафолат бера олмаймиз. Ушбу вебсайтдаги ҳужжатлар ва маълумотларга келсак, на элчихона ва на унинг ходимлари ёки пудратчи унда ифодаланган ва назарда тутилган ҳужжатлардан тижорат мақсадида фойдаланишга ёхуд маълум бир мақсадга мослигига кафолат бермайди. Бунга қўшимча равишда, элчихона бирор маълумот, маҳсулот ёки жараённинг аниқлиги, тўлиқлиги ёки фойдалилиги учун қонуний жавобгарликни ўз зиммасига олмайди ҳамда бундай маълумот, маҳсулот ёки жараёндан фойдаланиш хусусий ҳуқуқларнинг бузилишига олиб келмайди деган тасаввурдан йироқ.

Сайтнинг хавфсизлигини ҳамда ушбу хизмат барча фойдаланувчилар учун сақланиб қолинишини таъминлаш мақсадида Давлат Департаменти маълумот қўшиш ёки ўзгартириш ёки бошқа усулдан фойдаланиб сайтга зиён етказиш билан боғлиқ ноқонуний хатти-ҳаракатларни аниқлаш учун тармоқ трафигини назоратга олишда махсус компьютер дастурларидан фойдаланади. Ушбу хизматга маълумот қўшиш ёки маълумотни ўзгартириш мақсадида ноқонуний хатти-ҳаракатлар қилиш қатъиян тақиқланади ва 1986 йилда қабул қилинган “Компьютер қаллоблиги ва суиистеъмолчилик акти”га мувофиқ жазога тортилиши мумкин. Маълумот қонуний ҳуқуқ-тартибот текширувлари учун ҳам ишлатилиши мумкин. Юқорида зикр этилган мақсадлардан ташқари ҳолатларда хусусий фойдаланувчилар ёки уларнинг фойдаланиш характерини аниқлашга ҳаракат қилинмайди. Мазкур вебсайтларга маълумот юклаш ва/ёки маълумот ўзгартиришга бўлган ноқонуний ҳаракатлар қатъиян ман этилади ҳамда 1986 йилда қабул қилинган “Компьютер қаллоблиги ва суиистеъмолчилик акти” ҳамда Жиноят Кодексининг 1001 ва 1030-бандларига мувофиқ таъқиб қилинади.