Давлат котиби ёрдамчиси бош ўринбосари Элис Уэллс 30 январь – 2 февраль кунлари Лондон ва Тошкентга ташриф буюради. У 30 январь куни Стратегик тадқиқотлар институтида минтақавий масалаларни муҳокама қилиш ҳамда Буюк Британия ҳукумати расмийлари ва Давлат департаментига қарашли Лондон Медиа марказида халқаро ОАВ ходимлари билан учрашиш мақсадида Лондонга келади. Тошкентда эса Элис Уэллс Президент Мирзиёевнинг ислоҳотлар дастури доирасида эришилган ютуқлар, халқаро ва минтақавий масалалар, шунингдек иқтисод ва хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилиш учун ҳукуматнинг юқори лавозимли расмий вакиллари билан учрашади.
Қўшимча маълумот учун @State_SCA ни кузатиб боринг ва ё SCA-Press@state.gov га хат йўлланг.