2021 йил 22 сентябр. Тошкент, Ўзбекистон – AҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ички ва минтақавий туризмни ривожлантириш учун Ўзбекистондаги хусусий агротуризм корхоналари ўртасида бизнес ғоялар танловини эълон қилади. Ушбу танлов USAIDнинг Aгробизнесни ривожлантириш лойиҳаси томонидан таъсис этилган «Aгробизнесни ривожлантириш жамғармаси» томонидан қўллаб-қувватланади.
Дунё миқёсида агротуризм қишлоқлар ривожининг самарали воситаси эканлиги исботланган. У кичик фермер хўжаликларига қўшимча даромад келтириб, қишлоқ инфратузилмасини яхшилайди ва янги иш ўринлари яратади. Aҳолисининг деярли ярми қишлоқ жойларида истиқомат қилувчи аграр-индустриал давлат бўлган Ўзбекистонда агротуризм қишлоқлар ривожланишининг асосий омили бўлиши мумкин.
Aгробизнесни ривожлантириш жамғармаси маҳаллий хусусий корхоналарни қўшилган қийматга эга агротуризм маҳсулотлари ва хизматларини яратишда қўллаб-қувватлаш мақсадида, бизнес ғоялар бўйича аризалар қабулини бошлади. Жамғарма савдони ошириш, сайёҳлар ташрифини кўпайтириш, аёллар ва ёшларни иш билан таъминлаш имкониятларини рағбатлантирувчи ташаббусларни ҳамкорликда молиялаштиради. USAIDнинг Aгробизнесни ривожлантириш лойиҳаси танлов мезонларига мос келувчи қишлоқ хўжалиги корхоналардан аризалар қабул қилади. Аёллар ва ёшларга тегишли тадбиркорлик корхоналаридан келиб тушган аризаларга алоҳида эътибор қаратилади.
Ушбу ташаббус USAIDнинг Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилаётган беш йиллик Aгробизнесни ривожлантириш лойиҳаси томонидан амалга оширилмоқда. Лойиҳа танланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун бутун қиймат занжири бўйлаб қўшимча қиймат яратиш имконини берувчи янги технологиялар ва замонавий бошқарув амалиётларини жорий этиш орқали Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида хусусий сектор ривжоланишини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган. Мазкур тадбирлар Ўзбекистонда қўшимча қиймат қўшилган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни кўпайтириш, соҳага хотин-қизлар ва ёшларни жалб этиш, таълим муассасалари ва хусусий сектор ўртасидаги алоқани мустаҳкамлаш ва қишлоқ хўжалигида мақбул сиёсат юритишни қўллаб-қуватлашга қаратилади.
Aризаларни қабул қилишнинг охирги муддати – 2021 йилнинг 15 октябрига қадар давом этади. Танлов шартлари ҳақидаги маълумот ва ариза шаблонини мана бу ердан юклаб олиш мумкин.
###
USAID Ўзбекистон ҳукумати билан мамлакат иқтисодиётини диверсификациялаш ва минтақавий савдони ошириш, саломатлик учун жиддий хавф-хатарлар, жумладан COVID-19 ни бартараф этиш, ҳукуматнинг аҳоли эҳтиёжларига оқилона ёндашиш салоҳиятини ошириш йўлида ҳамкорлик қилади. Дастур тўғрисида батафсил маълумот: https://www.usaid.gov/uzbekistan сайтида.
###