АҚШ Элчихонасининг Мурод Жўраевнинг вафотига оид баёноти

АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси собиқ депутат ва узоқ муддат қамоқ жазосини ўтаган виждон тутқини Мурод Жўраевнинг оила аъзолари, яқинлари ва ҳамкасбларига чуқур таъзия изҳор этади. У 4 декабр куни Муборакда ўз уйида вафот этди. Мурод Жўраев «давлатга хиёнат»да айбланиб, қамалгандан сўнг, унинг асосий қамоқ жазоси тўрт марта узайтирилган ва у жами 21 йиллик қамоқ муддатини ўтагач, 2015 йил ноябр ойида озодликка чиқарилган эди. Жўраевнинг тарафдорлари ва бошқалар унга қарши сурилган айбловлар асосида сиёсий сабаблар ётганлигини айтгандилар. Жўраев ватанида ва чет элда ўзининг чуқур ақл-заковати, қийин шароитларда намойиш этган буюк жасорати, демократик ғояларга бўлган фидокорлиги ҳамда кучли, фаровон ва адолатли Ўзбекистонга бўлган қаттиқ ишончи билан хотирада қолади.