АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен 13 июль куни Fulbright Foreign Student, Fulbright Visiting Scholar ҳамда Humphrey Fellowshipгрант дастурлари орқали Қўшма Штатларга ўқиш ва тадқиқот ўтказиш учун кетаётган етти нафар ўзбекистонлик мутахассис билан учрашди. Бу мутахассислар ҳар йили қабул қилинувчи юзлаб ариза топширувчилар орасидан танлаб олинган.
Марҳамат, ушбу мутахассислар ва улар бораётган ўқув даргоҳлари билан танишинг:
- Каллибек Казбеков, Атроф-муҳит муҳандислиги соҳасида Вашингтон давлат университетида магистрликка ўқийди.
- Нозима Шамсиева, Эски Доминион университетида таълим соҳасидаги раҳбарлик бўйича таълим олади.
- Акбаржон Маҳмуджонов, Молиявий иқтисод соҳасида магистрлик учун Оҳайо университетида таълим олади.
- Дилнора Азимова, Соғлиқни сақлаш ва хавф-хатарларни бартараф этиш соҳасида Мичиган давлат университетида магистрлик даражаси олиш учун таҳсил олади.
- Д-р Гулнора Богдалова, Тошкент давлат педагогика университети ўқитувчиси, Пенсильвания давлат университетида 10 ойлик Ҳамфри дастурида иштирок этади.
- Д-р Муроджон Рашитов, Эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази олими, Бостон университетида қалқонсимон без эпидемиологияси бўйича бир йил давомида тадқиқот олиб боради.
- Д-р Тошпўлат Ражабов, Ўзбекистон Фанлар академиясида катта тадқичотчи, Жоржия университетида “Ўзбекистон яйловларини экологик баҳолаш” мавзусида 10 ойлик тадқиқот ўтказади.
Ҳюберт Ҳамфри дастури ўрта босқичдаги профессионаллар учун Қўшма Штатларда 10 ой давомида малака ошириш ва тадқиқот олиб бориш имкониятини беради.
Фулбрайт олимлар дастури 100 дан ортиқ мамлакатнинг 850 нафар олимига бир академик семестр ва ё тўлиқ академик йил давомида АҚШдаги муассасаларда тадқиқот олиб бориш учун грант тақдим этади.
Фулбрайт хорижий талабалар дастури чет эллик аспирантлар, ёш мутахассислар ва санъат соҳаси ходимларига АҚШдаги ё бошқа тегишли муассассаларда бир йил ё ундан ортиқ вақт ичида тадқиқот олиб бориш ва ўқиш учун шароит яратади.
Бу дастурлар ҳақида батафсил маълумот олиш учун мана бу линкка киринг:
https://uz.usembassy.gov/education-culture/exchange-programs/