28-29 июль кунлари ЮСАИД одам савдосига қарши курашда оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилишни кучайтиришга қаратилган икки кунлик семинар ташкиллаштирди.
Одам савдосидан жабр кўрганларни қайта интеграция қилиш бўйича лойиҳани халқаро экспорт олиб борди, “Истиқболли авлод” нодавлат ташкилоти эса тадбир ташкилотчиси бўлди. Семинарда Ўзбекистоннинг турли бурчакларидан келган ОАВ ходимлари ва ННТлар иштирок этди.
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад одам савдоси, хусусан, одам савдоси қурбонларини жамиятга фаол аралашувига оид мавзуни оммавий ахборот воситаларида ёритишга илҳомлантиришдан иборат. Иштирокчилар одам савдоси қурбонларига нисбатан мавжуд стигма ҳамда аҳолига одам савдосига қарши курашувчи ташкилотлар ҳақида маълумот берувчи медиа-режа ишлаб чиқишди.
Семинар давомида украиналик эксперт Вероника Андреенкова одам савдосининг сабаб ва оқибатлари, бу жиноятга қарши курашда ОАВнинг роли ҳамда муаммони бартараф этишдаги янгича ёндашувлар хусусида гапирди. Тадбир иштирокчилари, шунингдек, одам савдосига бағишлаб ёзилган мақолаларни муҳокама қилди. Бунда улар ўзлари ўзлаштирган билимларни амалдаги гендер стереотиплари ва одам савдосидан жабрланганларга қарши стигмага барҳам беришнинг интерактив усулларидан фойдаланишди.
Барча қатнашчиларга фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашиш имкони яратилди, улар келгусида бундай машғулотларни кўпроқ ўтказиш истагини билдириб, одам савдосига қарши курашда ОАВнинг ўрни жуда муҳимлигини таъкидлашди.
Ушбу семинар ЮСАИД Ўзбекистонда қўллаб-қувватлаётган кўплаб дастурларнинг биридир. 1992 йилдан буён, ЮСАИД Ўзбекистонга 356 миллион доллардан ортиқ ёрдам кўрсатди.