Америка Қўшма Штатлари Давлат котиби

Secretary of State Mike PompeoАҚШ Давлат котиби

Майк Помпео Давлат котиби сифатида 2018 йил 26 апрель куни қасамёдга келтирилган. 2017 йил январь ойидан 2018 йил апрелига қадар у Марказий равзведка бошқармаси директори лавозимида ишлаган.

Трамп маъмурияти таркибига киришдан аввал, жаноб Помпео Канзаснинг 4-округидан илгари сурилган конгрессмен сифатида тўртинчи муддат доирасида хизмат қилаётганди. У Вакиллар палатасининг Разведка қўмитаси, Энергия ва тижорат қўмитаси ҳамда Бенғози қўмитасида ишлаган.

Конгрессдаги иш фаолиятидан аввал, жаноб Помпео “Thayer Aerospace” компаниясига асос солиб, у ерда ўн йилдан ортиқ вақт давомида бош директор бўлиб ишлаган. Кейинчалик у “Sentry International” номли нефть кони жиҳозлари ишлаб чиқариш, тарқатиш ва хизмат кўрсатиш компанияси президенти бўлган.

Помпео 1986 йили синфида биринчи бўлиб Вест-Пойнтдаги Қўшма Штатлар Миллий академиясини битирди ва Берлин девори қулашидан илгари “Темир парда”ни қўриқловчи офицер бўлиб хизмат қилди. Шунингдек, у АҚШ Армияси Тўртинчи пиёда аскарлар дивизиясининг 2-эскадрон, 7-кавалериясида хизмат қилган.

Хизматдан сўнг, жаноб Помпео Ҳарвард ҳуқуқшунослик мактабини тамомлаган, “Harvard Law Review” журналида муҳаррирлик ҳам қилган.

Жаноб Помпео 1963 йил 30 декабрда Калифорния штати Оранж шаҳрида туғилган. Рафиқаси – Сюзан Помпео. Ник исмли ўғли бор.