Америка Қўшма Штатлари Президенти

President Donald J. TrumpДональд Ж.Трамп “америкача муваффақият эгаси” деган таърифга айнан мосдир. У бутун ҳаёти давомида кўчмас мулк, спорт ва кўнгилочар дастурлар билан боғлиқ бизнес ва тадбиркорликнинг юксак андозаларини ўрнатиб келди. Шунга ўхшаш тарзда  сиёсат ва давлат хизматига киришиши, умри давомида илк марта ушбу лавозим учун курашганига қарамай, мўъжиза рўй бериб, президент сайловидаги ғалабаси билан тугади.

Жаноб Трамп Вартон молия мактабини битиргандан сўнг отасининг кўчмас мулк соҳасидаги ишларини давом эттириб, Нью-Йорк шаҳридаги кўчмас мулкни ривожлантириш дунёсига кириб қолди. Трампнинг иш услуби тез орада Манҳеттендаги, кейинчалик эса бутун дунёдаги энг бообрў манзилларда урфга айланди. Жаноб Трамп моҳир ёзувчи сифатида 14 та бестселлер китоб муаллифидир. Унинг “Келишув санъати” (“The Art of the Deal”) номли асари йилнинг энг яхши китоби бўлиш билан бирга бизнес соҳасида ёзилган классик китоблар сирасига кирган.

Жаноб Трамп 2015 йил 16 июнь куни президентликка номзод бўлишини эълон қилди ва 17 нафар республикачи сайловолди кампаниясидан чиқиб кетгандан сўнг 2016 йил июль ойида Америка Қўшма Штатлари президентлигига Республикачилар партиясидан номзод бўлди. Жаноб Трамп 2016 йил 8 ноябрдаги сайловда Республикачилар партияси номзодлари орасида кейинги 28 йил ичида сайловчилар коллегиясининг энг кўп овозини олиб, ишончли ғалаба қозонди. У мамлакат миқёсида 2600 дан ошиқ округда ғолиб чиқди, бу Р.Рейганнинг 1984 йилдаги кўрсаткичидан сўнгги энг юқори натижа бўлди. Бундан ташқари, сайловчиларнинг 62 миллиондан кўп овозини олди ва бу Респубикачилар партияси номзоди учун мисли кўрилмаган кўрсаткичдир. Шунингдек, у овоз берувчилар коллегияси вакилларининг 306 та овозини олди, бу 1988 йилда Жорж Ҳ.У.Бушдан кейин республикачилар номзоди олган энг кўп овоздир. Миллионлаб америкаликлар унинг мамлакатимизни қайта қуриш ва статус-кво – мавжуд сиёсий, ҳуқуқий ва ҳк. ҳолатга барҳам бериш ҳақидаги фикрини қўллаб-қувватлади – бу чин маънодаги миллий ғалаба ва тарихий ҳаракат бўлди.

Дональд Ж.Трамп республикачилар ғалаба қилиши қийин бўлган жойларда – Флинт, Мичиган, Кливленд шаҳри марказидаги ўз низоми асосида фаолият юритувчи мактаблар, Флорида штатидаги испан тилли черковларда – сайловчилар билан учрашувлар ўтказди, чунки барча америкаликларга иқтисодий ҳуқуқ ва имкониятлар бериш тўғрисидаги фикрини уларга етказмоқчи эди. Миллионлаб янги республикачилар жаноб Трампга яхшироқ савдо битимлари тузиш орқали тараққиётга эришишга асосий эътибор қаратганига ишониб овоз берди, натижада янги ҳудудларда ҳам ғалабага эришилди.  Президент Трампнинг ғалабаси келиб чиқиши турлича бўлган барча америкаликларни жипслаштирди. У ўз лавозимининг биринчи куни ва ҳар куни тегишли натижаларга эришишга тайёр.

Президент Трамп умр йўлдоши Меланияга уйланганига 12 йил бўлди, уларнинг Бэррон исмли ўғли бор. Бундан ташқари, унинг кичик Дон, Иванка, Эрик ва Тиффани исмли балоғат ёшидаги фарзандлари ва 8 нафар набираси бор.

Таржимаи ҳол манбаси: whitehouse.gov