Америка Қўшма Штатлари йигирма беш йил аввал Ўзбекистонни мустақил давлат сифатида биринчилардан бўлиб тан олган мамлакатлардан биридир. Шундан буён, АҚШ ва Ўзбекистон кўплаб давлат ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган масалалар, жумладан қонун устуворлиги, мудофаа, фуқаролик жамияти, таълим ва соғлиқни сақлаш бўйича ҳамкорлик қилиб келмоқда. Тошкентдаги АҚШ элчихонаси келгусида ҳам бу ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон билан ҳамжиҳатликда фаолият олиб бориш ниятида.