Алоқаларимиз

Америка Қўшма Штатлари ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама муносабатлар кенг кўламли масалаларни қамраб олади. Биргаликда биз умумий хавфсизлик масалалари бўйича ҳамкорлик қиламиз. Биз савдо ва сармоя киритишни янада кенгайтирган ҳолда иқтисодий муносабатларимизни ривожлантиришга интиламиз. Биз фан ва технология соҳасида ҳамкорлик қилиб, ҳамиша таълим бўйича биргаликда ишлаш ва халқларимиз ўртасидаги алмашинувни ўстиришга умид билдирамиз. Шунингдек, биз қонун устуворлиги ва сиёсий ҳуқуқлар каби самарали бошқарув масалаларини муҳокама этамиз.