АҚШда чет эллик талабаларни қабул қилиш биринчи маротаба бир миллиондан ошди
Ўзбекистонлик талабалар 7,9 фоизга, ёки 530 нафарга кўпайди
14 ноябрь 2016 йил – Глобал жамиятда ўз соҳасида ва ҳаётида қўллай оладиган амалий ва халқаро тажрибани ўрганиш учун дунё давлатларини кесиб ўтаётган студентларнинг сони ошиб бормоқда. Бугун чоп қилинган 2016 йилда Халқаро таълим соҳасида студентлар алмашуви бўйича “Open Doors” ҳисоботида такидланишича, АҚШ коллежлари ва университетларида таълим олаётган студентларнинг сони 2015-16 ўқув йилларида биринчи марта бир миллиондан ошиб кетди —ўтган йилга нисбатан ўсиш етти фоизни ташкил қилди ва деярли янги, энг кўп 1,044,000 га етди; бу умумий АҚШ институтларидаги барча студентларни 5 фоизини ташкил қилади. Ушбу кучли ўсиш АҚШ ҳали ҳам олий таълим олиш соҳасида танлов учун энг муҳим жой эканлигини яна бир бор тасдиқлайди. Америка Қўшма Штатлари дунёдаги 4.5 миллион АҚШ коллеж ва университетларида таълим олаётган мобил студентларнинг сонига нисбатан бошқа давлатлар орасида биринчи ўринда туради, бу сон дунёда иккинчи ўринда турадиган Буюк Британияга нисбатан икки баробар кўпдир.
2015-16 йилларда, АҚШ олий ўқув тизимига олдинги йилга нисбатан 69,000 кўпроқ студентлар қабул қилинди. Open Doors® ҳисоботи ҳар йили Халқаро Таълим институти томонидан АҚШ Давлат департаменти Таълим ва маданий масалалар бюроси билан ҳамкорликда нашр қилинади.
Янги ҳисоботда таъкидланишича, 530 талаба ўзбекистонликлардир.
Хитой АҚШ да таълим олаётган чет эллик студентлар орасида 328,547 студентлар ва 8 фоиз ўсиш билан ҳали ҳам биринчи ўринда туришига қарамасдан, Ҳиндистоннинг ўсиш суръатлари яна бир бор Хитойникидан ошиб кетди, ҳиндистонлик студентлар сони 25 фоизга ўсиб бораяпти ва рекорд 165,918 га етди. 2015-16 йилларда, хитой ва ҳиндистонлик студентлар сони ўсиб бориши, бошқа халқаро студентларга нисбатан 84 фоизни ташкил қилди ва бугунга келиб, ушбу икки давлат студентларининг сони АҚШ олий таълим тизимидаги халқаро студентларга нисбатан деярли 47 фоизни ташкил қилади.
“Open Doors” ҳисоботи бўйича, 313,000 дан кўпроқ АҚШ студентлари 2014-15 йилларда чет элларда ўқиш учун кредит олишган, бу ўтган йилга нисбатан деярлик уч фоиз ўсишни ташкил қилади.
Янги “Open Doors” ҳисоботининг нашр қилиниши, Халқаро таълим ҳафтаси байрами билан тўғри келди. Ушбу байрам АҚШ Давлат департаменти ва АҚШ Давлат департаменти Таълим ва маданий масалалар бюросининг қўшма ташаббуси бўлиб, америкаликларни глобал иқлим масалаларига ўргатади ва бошқа давлатлардан келган бўлажак раҳбарларни АҚШда ўқишга, ўрганишга ва тажриба алмашишига мўлжалланган.
“Биз барча давлатлардаги ёшларни чет элда ўқиш учун имкониятларни қидириш ва миллатлараро билимларни, глобал келажакларни ривожлантиришга чақиришимиз керак” деб такидлайди АҚШ элчиси Памела Л. Спратлен.
Америка элчихонасининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими ва “EducationUSA” маслаҳат маркази, халқаро таълимга бағишланган тадбирлар ўтказиб, студентларга таълимда халқаро тажрибалар олиш билан боғлиқ имкониятлар хақида маълумот беришяпти. Келгусида воқеалар ривожи билан танишинг!
“Биз Американинг бўлажак раҳбарларини ўз чегарамиздан ташқаридаги дунё билан танишишларини таъминлашимиз керак”, – дейди Эван Райан, АҚШ Давлат департаментининг Таълим ва маданият ишлари бўйича Давлат котибининг ёрдамчиси. “Халқаро таълим одамларга бугунги глобал иқтисодиётда муваффақиятга эришиш учун зарур бўлган билим ва кўникмаларни ривожлантиришга ёрдам беради ва халқлар орасида тушунишни яхшилаш ва АҚШ миллий хавфсизлигини мустаҳкамлашни яхшилаш учун чегаралараро тармоқлар яратади.”
“Open Doors” натижалари халқаро студентлар АҚШ институтларининг сифатини, ҳар хиллигини ва кучли обрўга эга эканлигини қадрлашларини кўрсатади ва ушбу институтлар, уларга нафақат уларнинг таълим олишларида, балки келгуси иш фаолиятларида ёрдам беришларини тан оладилар” деб таъкидлайди ХТИ президенти Аллан Е Гудман.. “Биз ишонамизки, Халқаро Таълим институтида Америка коллеж ва университетлари дунёнинг барча давлатларидан келган студентларга асосий ва зарур бўлган таълим беришади ва бошқа давлатлардан келган студентлар, бизни ўз давлатлари билан таништиришади. Биз ўз студентларимиз учун бошқа маданиятларни ўрганиш мақсадида эшикларни қанча катта очсак, бу мамлакатимиз ва дунё учун ҳам яхшироқ бўлади.”
Ўзбекистонлик талабалар АҚШда биринчи навбатда бакалавр даражасида ўқишади, уларнинг сони 2015-16 йилларда 35 фоизни ташкил қилади; бакалавриат даражасида ўрганиш учун 50 фоиз талаба қабул қилинган; уларнинг 10 фоизи ўзлари танлаган амалий тренингларда қатнашади ва 5 фоизи факультатив даражага эга бўлмаган инглиз тили ёки қисқа муддатли таълимни эгаллашяпти.
Бугунга келиб, Америка коллеж ва университетларида, ўн йил илгариги аҳвол билан солиштирганда, 85 фоиз кўпроқ хорижлик талабалар таълим олишяпти ва бу Open Doors ҳисоботи бўйича ўн йилдан бери халқаро талабаларнинг олий таълимдаги сони ошиб бораётганидан далолат беради. Халқаро талабалар бугунги кунда АҚШ олий таълимига қабул қилинадиган 20 миллион талабаларнинг беш фоизидан кўпроғини ташкил қилади, бу рақам олдинги йилларда тўрт фоиз атрофида эди. Ушбу ўсиш хорижий талабаларнинг ошиб бораётгани ва Америкалик талабаларнинг АҚШ олий таълим тизимига камроқ қабул қилиниши оқибатидир.
Яна 2016 йилда кўпроқ маълумот, инфографика ва манба олиш учун “Халқаро Таълимда Талабалар Алмашуви” (Open Doors Report on International Educational Exchange), http://www.iie.org/ Open-Doors сайтига мурожат қилинг.
# # #
Open Doors мустақил нодавлат ва нотижорат ташкилот, дунё бўйича 19 офис ва филиаллар ва 1,400 дан ортиқ аъзога эга бўлган Халқаро Таълим институти томонидан чоп қилинади. ХТИ ўқув ва талабаларни, тарбиячиларни, ёш профессионалларни ва барча секторлардан ўқитувчиларнинг дастурларини яратади ва амалга оширади, уни молиялаштириш давлат ташкилотлари, фондлар ва корпорациялар томонидан амалга оширилади. ХТИ 1972 йилдан буён АҚШ Давлат департаменти Таълим ва маданий масалалар бюроси билан ҳамкорликда 1919 йилда ташкил этилганидан буён АҚШдаги хорижий талабалар ҳақида йиллик статистик сўровнома ўтказиб боради. “Open Doors”, шунингдек, АҚШ университетларидаги халқаро олимлар ҳақида; ўқишдан олдин Инглиз тили дастурларига қабул қилинган хорижий талабалар; ва хорижда таҳсил олаётган АҚШ студентлари ҳақида ҳам хабар беради. Open Doors нинг 2016 йилдаги тадқиқотлари ва натижалари хақида маълумотни Open Doors website да топиш мумкин, ва тўлиқ 100 бетлик хисобот январь ойида тайёр бўлади ва уни IIE Books дан буюриш мумкин.
АҚШ Давлат Департаментининг Таълим ва Маданият Ишлари бўйича Бюроси, АҚШ аҳолиси ва бошқа давлатлар аҳолилари орасидаги алоқаларни олимлар, маданият, спорт, профессионал ва хусусий секторлар орасида алмашув ва шу билан бирга хусусий – давлат ҳамкорлиги ва мураббийлик дастурлари орқали ўрнатади. Ҳар йили ўртача 50,000 қатнашувчи ушбу алмашув дастурларига таклиф қилинади, шу қатори бош флагман бўлган Фулбрайт дастури ва Халқаро раҳбарлар ташриф дастурлари иштирок этишади. БОиК молиявий эҳтиёжга эга бўлган “Benjamin A. Gilman Scholarships” орқали АҚШ бакалавриатидаги талабаларга, U.S. foreign language study abroad муҳим Тил ўргатувчи стипендия дастурига ва дунёда 400 дан ошиқ маслаҳат марказларига эга бўлган ва хорижий АҚШда таълим олмоқчи бўлган талабаларга маълумот тарқатадиган EducationUSA тармоғига спонсорлик қилади. АҚШ Давлат Департаментининг Таълим ва Маданият Ишлари бўйича Бюроси фаолияти ҳақида қўшимча маълумот олиш учун eca.state.gov сайтига киринг, ёки ECA-Press@state.gov. га мурожаат қилинг.
Алоқа учун:
Диан Дел Росарио (Diane Del Rosario), delrosariodc@state.gov
Шарон Визерел (Sharon Witherell), Халқаро таълим институти, switherell@iie.org
Таълим ва маданий масалалар бюроси, АҚШ Давлат департаменти, ECA-Press@state.gov