Янгиликлар ва тадбирлар

Андижон воқеаларига тўққиз йил тўлиши муносабати билан баёнот

Бугун Америка Қўшма Штатлари бундан тўққиз йил аввал Андижонда содир бўлган воқеаларни ёдга олади ҳамда ўша фожиа вақтида ва унинг натижасида азият чеккан кишиларга чуқур ҳамдардлик изҳор этади. Қўшма Штатлар келгусида тинчлик ва барқарорликни таъминлаш учун энг яхши восита сифатида муросага келиш, ҳисоб бериш ва барча фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилишга чақиради.
Кўпроқ ўқинг»

Фан ва технология соҳасидаги ҳамкорлик бўйича АҚШ-Ўзбекистон қўшма комиссияси биринчи мажлиси Тошкентда ўтмоқда

Фан ва технология соҳасидаги ҳамкорлик бўйича АҚШ-Ўзбекистон қўшма комиссиясининг биринчи мажлиси 2014 йил 5-7 май кунлари Тошкентда бўлиб ўтади. Учрашув собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтон ва Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Рустам Азимов 2010 йили имзолаган АҚШ ваЎзбекистон ўртасидаги Фан ва технологияга оид келишув доирасида амалга оширилмоқда. Тадбирда 60 нафарга яқин ўзбекистонлик олим, тадқиқотчи ва мулозимлар ...
Кўпроқ ўқинг»

Элчилар хонаси

1965 йилда топилган “Элчилар хонаси”нинг деворий суратлари Афросиёб музейида сақланмоқда. Эрамизнинг VII асрига оид бўлган сўғд санъатининг ушбу дурдонаси бутун оламга машҳурдир. Афсуски, “Элчилар хонаси”нинг девори емирилиб кетаётганлиги сабабли ушбу тарихий ёдгорликнинг бутунлай йўқолиб кетиш хавфи мавжуд. Бунинг олдини олиш учун уни зудлик билан тўлиқ қайта таъмирлаш мақсадга мувофиқ. Сўғдиёна француз-ўзбек археологик миссияси ташаббуси билан ...
Кўпроқ ўқинг»

Криминалистика бўйича муассасалараро ҳамкорлик

АҚШ элчихонаси 2014 йил 11-12 март кунлари криминалистик экспертиза маълумотларидан фойдаланувчилар учун ўтказилган ўқув семинарини қўллаб-қувватлади. Ўзбекистон қўшма муассасалараро экспертлар гуруҳи томонидан тузилиб, амалга оширилган мазкур семинар криминалистикага оид кенг кўламли мавзу ва масалаларни қамраб олди. Тадбирда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида фаолият юритувчи терговчи, адвокат, прокурор ва судьялар иштирок этди. Катта таассурот қолдирувчи ҳамкорлик ...
Кўпроқ ўқинг»

AQSh elchisi Jorj Krolning Navro’z munosabati bilan yo’llagan tabrigi

AQSh elchixonasi va Amerika Qo’shma Shtatlari xalqi nomidan O’zbekiston xalqiga Navro’z ayyomi munosabati bilan eng ezgu tilaklarimni yetkazishga ijozat bergaysiz. Mustaqillikning birinchi kunlaridan boshlab, O’zbekiston Navro’z bayramining ommaviy nishonlanishini qayta tikladi. O’sha paytdan e’tiboran, an’anaviy sharqiy yangi yil O’zbekiston bo’ylab oila va jamoalarni bahor kelganini nishonlash maqsadida qo’shiq kuylash, raqsga tushish, daraxt va gullar ekish ...
Кўпроқ ўқинг»