Янгиликлар ва тадбирлар

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги сил касаллигини тезда аниқлаб берувчи тиббий ускуна тақдим этди

16 июль чоршанба куни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Асилбек Худоёров, АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси муваққат ишлар вакили Филип Казнет ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Асмус Хаммерих Соғлиқни сақлаш вазирлигига сил касаллигини тезда аниқлаб берувчи тўртта махсус тиббий ускунани топширди. Ушбу тадбир Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий марказида бўлиб ўтди. ...
Кўпроқ ўқинг»

Elchi Jorj Krolning AQSH Mustaqillik kuni munosabati bilan o’tkazilgan rasmiy marosimda so’zlagan nutqi

Muhtaram mehmonlar, hamkasblar, xonimlar va janoblar! Amerika Qo’shma Shtatlari Mustaqillik Deklaratsiyasining ikki yuz o’ttiz sakkiz yilligini biz bilan birgalikda nishonlashga kelganingiz uchun barchangizga tashakkur aytaman. Garchi u voqea bundan ancha avval sodir bo’lgan bo’lsa ham, har bir avlodga mansub amerikaliklar uchun o’sha hujjatda keltirilgan asosiy tamoyillar, ya’ni hayot, erkinlik va baxtga intilish prinsiplari bugungi kunda ...
Кўпроқ ўқинг»

Инсон ҳуқуқлари фаоли Абдурасул Худойназаровнинг вафотига оид баёнот

Америка Қўшма Штатларининг Тошкентдаги элчихонаси бешафқат касаллик оқибатида 58 ёшида ҳаётдан кўз юмган ангренлик ҳуқуқ ҳимоячиси Абдурасул Худойназаровнинг турмуш ўртоғи, фарзандлари, дўстлари ва ҳамкасбларига чуқур таъзия изҳор этади. Абдурасул Худойназаровнинг Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўлидаги жонбозлиги ва жасорати қалбимизда узоқ йиллар сақланиб қолади. Марҳумнинг охирати обод бўлсин!
Кўпроқ ўқинг»

Андижон воқеаларига тўққиз йил тўлиши муносабати билан баёнот

Бугун Америка Қўшма Штатлари бундан тўққиз йил аввал Андижонда содир бўлган воқеаларни ёдга олади ҳамда ўша фожиа вақтида ва унинг натижасида азият чеккан кишиларга чуқур ҳамдардлик изҳор этади. Қўшма Штатлар келгусида тинчлик ва барқарорликни таъминлаш учун энг яхши восита сифатида муросага келиш, ҳисоб бериш ва барча фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилишга чақиради.
Кўпроқ ўқинг»

Фан ва технология соҳасидаги ҳамкорлик бўйича АҚШ-Ўзбекистон қўшма комиссияси биринчи мажлиси Тошкентда ўтмоқда

Фан ва технология соҳасидаги ҳамкорлик бўйича АҚШ-Ўзбекистон қўшма комиссиясининг биринчи мажлиси 2014 йил 5-7 май кунлари Тошкентда бўлиб ўтади. Учрашув собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтон ва Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Рустам Азимов 2010 йили имзолаган АҚШ ваЎзбекистон ўртасидаги Фан ва технологияга оид келишув доирасида амалга оширилмоқда. Тадбирда 60 нафарга яқин ўзбекистонлик олим, тадқиқотчи ва мулозимлар ...
Кўпроқ ўқинг»