Янгиликлар ва тадбирлар

CDC, DTRA ва USAID инфекцион касалликларга қарши курашда бирлашмоқда

Муваққат ишлар вакили Б.Бринк Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари (CDC), Мудофаага таҳдидларни камайтириш агентлиги (DTRA) ва Америка Қўшма Штатларининг Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) ҳомийлик қилган ҳамда инфекцион касалликлар назоратига бағишланган 3 кунлик (24-26 сентябрь) семинар иштирокчиларини қутлади. Тадбир соғлиқни сақлаш соҳасининг 39 нафар вакилига тиббий ёрдам кўрсатишга тааллуқли инфекциялардан (ТЁКТИ) хабардор бўлиш муҳимлиги, ...
Кўпроқ ўқинг»

АҚШ элчиси Жорж Кролнинг қурбон ҳайити муносабати билан йўллаган табриги

Тошкентдаги АҚШ элчихонаси ва Америка Қўшма Штатлари халқи номидан Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити муносабати билан энг самимий тилакларимни йўллашга ижозат бергайсиз. Дунёда, шу жумладан Ўзбекистон ва АҚШда, барча мусулмонлар бу кунни байрам сифатида нишонлашади. Қурбон ҳайити муносабати билан мен барча оилаларга соғлик, тинчлик ва бахт тилайман. Шунингдек, бу йил Маккаи мукаррамага бориб, ҳаж амалини муваффақиятли ...
Кўпроқ ўқинг»

Мусиқа ёрдамида тинчлик ва бағрикенгликни тарғиб қилиб

3 октябрь куни 600 нафардан ортиқ меҳмон Дэниел Перл Жаҳон мусиқа кунларини Райҳон, “Шаҳзод” ва “Jazzirama” гуруҳи билан нишонлаш мақсадида Тошкентдаги АҚШ элчихонасига ташриф буюрди. Ҳар йили октябрь ойида Қўшма Штатлар ва дунёнинг турли бурчакларидаги мусиқачилар мусиқа ёрдамида бирдамлик ва дўстликка илҳомлантириш, маданий ва диний тоқатсизликка қарши туриш, маданиятлараро мулоқот ва тушунишни қўллаб-қувватлаш ҳамда масъулиятли ...
Кўпроқ ўқинг»

Тошкент шаҳрида 7-Америка фильмлари фестивали бўлиб ўтди

АҚШ элчихонаси “Ўзбеккино” Миллий агентлиги билан ҳамкорликда 7-Америка фильмлари фестивалини ўтказиб, уч кун давомида АҚШда ўсиб-улғайишга қаратилган фильмларни намойиш қилди. Фестиваль 26-28 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрининг марказида ХХ асрнинг 60-йилларида қурилган Алишер Навоий номидаги номи тилларда достон кино саройида бўлиб ўтди. Дам олиш кунларида 7 та фильмни 1500 дан ошиқ томошабин келиб кўрди ва бу ...
Кўпроқ ўқинг»

Муваққат ишлар вакили Б.Бринк “Аэропорт хавфсизлиги бошқарув курси” битирувчиларига мурожаат қилди

16 сентябрь куни Муваққат ишлар вакили Бриджет Бринк Дипломатик хавфсизлик бюросинининг “Терроризмга қарши курашга ёрдам” дастурининг (ТҚКЁД) қайтишини нишонлаш тадбирининг ёпилиши маросимида иштирок этди. Бир пайтлар машҳур ва гуллаб-яшнаган дастур бир неча йил олдин ёпилган эди. Ушбу сўнгги дастур 22 нафар иштирокчига «Аэропорт хавфсизлигини таъминлаш»га оид маълумотлар берди. Курс етти кунлик йўл-йўриқлар билан бирга иштирокчиларга ...
Кўпроқ ўқинг»