Янгиликлар ва тадбирлар

АҚШ элчиси Жорж Кролнинг Ўзбекистон мустақиллик куни муносабати билан йўллаган табриги

Америка Қўшма Штатлари халқи ва Президент Обама қаторида гўзал мамлакат бўлмиш Ўзбекистон халқини мустақилликнинг 23 йиллиги муносабати билан чин қалбимдан муборакбод этиб, унга энг эзгу тилакларимни йўллайман. Нисбатан қисқа вақт ҳисобланган 23 йиллик мустақиллик даврида Ўзбекистон кўп ютуқларни қўлга киритди. Мураккаб ташқи ва ички вазиятларнинг қизғин палласида Ўзбекистон мустаҳкам сиёсий ва иқтисодий муассасалар барпо этиб, ...
Кўпроқ ўқинг»

АҚШ муваққат ишлар вакили Филип Казнетнинг Рамазон ҳайити муносабати билан йўллаган табриги

Америка Қўшма Штатлари халқи ва Тошкентда жойлашган АҚШ элчихонасидаги ҳамкасбларим номидан Ўзбекистондаги барча мусулмонларга Рамазон ҳайити муносабати билан энг илиқ тилакларимни йўллайман. Ўтган муборак ойда, раҳмат ва мағфират онларида, миллионлаб америкалик мусулмонлар бутун дунёдаги оға-инилари ва опа-сингиллари каби ўз-ўзини поклаб, дуо ва хайр-эҳсонлар қилишди. Келгуси йилларда ҳам барчангизга бардавом тинчлик, туганмас бахт ва мустаҳкам соғлик ...
Кўпроқ ўқинг»

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги сил касаллигини тезда аниқлаб берувчи тиббий ускуна тақдим этди

16 июль чоршанба куни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Асилбек Худоёров, АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси муваққат ишлар вакили Филип Казнет ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Асмус Хаммерих Соғлиқни сақлаш вазирлигига сил касаллигини тезда аниқлаб берувчи тўртта махсус тиббий ускунани топширди. Ушбу тадбир Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий марказида бўлиб ўтди. ...
Кўпроқ ўқинг»

Elchi Jorj Krolning AQSH Mustaqillik kuni munosabati bilan o’tkazilgan rasmiy marosimda so’zlagan nutqi

Muhtaram mehmonlar, hamkasblar, xonimlar va janoblar! Amerika Qo’shma Shtatlari Mustaqillik Deklaratsiyasining ikki yuz o’ttiz sakkiz yilligini biz bilan birgalikda nishonlashga kelganingiz uchun barchangizga tashakkur aytaman. Garchi u voqea bundan ancha avval sodir bo’lgan bo’lsa ham, har bir avlodga mansub amerikaliklar uchun o’sha hujjatda keltirilgan asosiy tamoyillar, ya’ni hayot, erkinlik va baxtga intilish prinsiplari bugungi kunda ...
Кўпроқ ўқинг»

Инсон ҳуқуқлари фаоли Абдурасул Худойназаровнинг вафотига оид баёнот

Америка Қўшма Штатларининг Тошкентдаги элчихонаси бешафқат касаллик оқибатида 58 ёшида ҳаётдан кўз юмган ангренлик ҳуқуқ ҳимоячиси Абдурасул Худойназаровнинг турмуш ўртоғи, фарзандлари, дўстлари ва ҳамкасбларига чуқур таъзия изҳор этади. Абдурасул Худойназаровнинг Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўлидаги жонбозлиги ва жасорати қалбимизда узоқ йиллар сақланиб қолади. Марҳумнинг охирати обод бўлсин!
Кўпроқ ўқинг»