Янгиликлар ва тадбирлар

АҚШ Давлат котиби ўринбосари Шерманнинг Ўзбекистон Президенти Мирзиёев билан учрашуви

Матбуот котиби Нед Прайс: Давлат котиби ўринбосари Уэнди Шерман бугун Тошкентда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашиб, икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлаш ҳамда Афғонистондаги келгуси қадамларни муҳокама қилди. Давлат котиби ўринбосари Ўзбекистоннинг Афғонистон масаласида яқин ҳамкорлиги учун Президент Мирзиёевга миннатдорлик изҳор этди ҳамда Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистон билан стратегик шериклиги муҳим аҳамиятга эгалигига эътибор қаратди. ...
Кўпроқ ўқинг»

Ayollar va qizlar uchun o’z-o’zini himoya qilish mashg’ulotlari | Yakuniy raund 2021

Uyda, ishda yoki ko’chada bo’lishingizdan qat’iy nazar shaxsiy xavfsizlik sizning huquqingiz bo’lishi kerak. Afsuski, ayol va qizlarning har uchinchisi o’z hayotida, aksariyat hollarda ular tanigan insonlar tomonidan, jismoniy zo’ravonlikka uchrashi buning aksini ko’rsatmoqda. Muammo shu qadar keng tarqalganki, ehtimol sizning atrofingizdagi kimdir – oilangiz a’zosi, qo’shningiz, hamkasbingiz, do’stingiz yoki hattoki o’zingiz ham – shunga o’xshash ...
Кўпроқ ўқинг»

USAID, БМТТД Ўзбекистонда қонун устуворлиги соҳасидаги ҳамкорлик лойиҳаси ютуқларини эътироф этишди

2021 йил 22 сентябр, Тошкент, Ўзбекистон – Бугун АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) виртуал форматда ўтказилган тадбирда “Ўзбекистонда қонун устуворлиги йўлида ҳамкорлик” лойиҳасининг мувафақиятли якунланганини эътироф этишди. Олти йиллик дастур Ўзбекистон Олий суди ва БМТ Тараққиёт Дастури (БМТТД) билан ҳамкорликда амалга оширилди. Онлайн шаклдаги йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Судьялар олий кенгаши, Судьялар олий мактаби, ...
Кўпроқ ўқинг»

USAID ЎЗБЕКИСТОНДAГИ АГРОТУРИЗМ ЙЎНАЛИШИДА КОРХОНAЛAРНИ ҲАМКОРЛИКДА МОЛИЯЛАШТИРАДИ

2021 йил 22 сентябр. Тошкент, Ўзбекистон – AҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ички ва минтақавий туризмни ривожлантириш учун Ўзбекистондаги хусусий агротуризм корхоналари ўртасида бизнес ғоялар танловини эълон қилади. Ушбу танлов USAIDнинг Aгробизнесни ривожлантириш лойиҳаси томонидан таъсис этилган «Aгробизнесни ривожлантириш жамғармаси» томонидан қўллаб-қувватланади. Дунё миқёсида агротуризм қишлоқлар ривожининг самарали воситаси эканлиги исботланган. У кичик фермер хўжаликларига қўшимча даромад келтириб, ...
Кўпроқ ўқинг»

Тошкентда Марказий Осиёда туберкулёзга қарши кураш масалаларига бағишланган бешинчи халқаро конференция бўлиб ўтмоқда

Тошкент, Ўзбекистон, 2021 йил 16 сентябр – Бугун Тошкентда Марказий Осиёда туберкулёзни интеграциялашган назорат қилиш бўйича  бешинчи халқаро конференция ўз ишини бошлади. Уч кун давом этадиган мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Республика ихтисослашган фтизиатрия ва пулмонология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID), Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, KfW тараққиёт банки ...
Кўпроқ ўқинг»