Боғдорчилик соҳасидаги замонавий ахборот технологиялари Ўзбекистон фермерларига ёрдам беради

АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Ўзбекистондаги боғдорчилик соҳасидаги ишлаб чиқариш ва сотиш занжири бўйича маълумотга эга бўлган юқори талабни қондириш учун рақамли восита ишлаб чиқди. Ушбу восита “Мобил кенгайтирилган қўшимча қийматли дастур” (Mobile Extension Value Added Application – MEVA, қисқартмаси ўзбек тилидаги «мева» сўзига мосланган) деб номланадиган дастурдир. Ўтган ҳафтадан бошлаб MEVA дастури «Google-play» манбасида ўзбек тилида юклаб олиш учун жойлаштирилди.

MEVA дастури Ўзбекистон фермерлари, хусусан боғдорчилик ва узумчилик соҳасида шуғулланувчилар учун “маълумотлардан фойдаланиш” имконини беради. MEVA дастури қишлоқ хўжалиги экинларининг энг мақбул турларини танлаш, ускуна ва манбаларни харид қилиш, зараркунандаларга қарши мажмуавий кураш, боғ ва узумзорни бошқариш ҳамда инвестициявий режалаштириш каби масалаларда ёрдам бериш учун батафсил маълумот ва тегишли воситаларга эга. Маълумотлар интерфаол дисплейлар ёрдамида тақдим этилган бўлиб, улар суратлар, қарор қабул қилиш учун кўмаклашувчи мослаштирилган “ҳисоблагичлар”, хавфсизлик техникаси ва қўшимча манбаларга ҳаволалар билан тўлдирилгандир. Ушбу дастурнинг мақсади – қишлоқ хўжалиги экинларини бошқариш бўйича ихтисослаштирилган маълумотлардан фермерлар фойдаланишига ёрдам бериш ҳамда уларнинг боғдорчилик соҳасидаги фаолиятларини янада рақобатбардош қилиб, Ўзбекистондаги иқтисодий ўсишга кўмаклашишдан иборат.

MEVA 2.0 дастури 2015 йил 7 апрелдан бошлаб эркин юклаб олиш учун (Андроид операцион тизимига) «Google Play» манбасида мавжуд.

application screen
Мобил кенгайтирилган қўшимча қийматли дастур