2020 йил 4декабрь, Тошкент, Ўзбекистон – 30 ноябрдан 4декабрга қадар 80 дан ортиқ таълим соҳасидаги мутахассис АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги молиялаштираётган “Ўзбекистонда баркамоллик учун таълим дастури” доирасида ташкил этилган “Ўқув-методик мажмуаларни ишлаб чиқиш ва тақриз қилиш” виртуал семинарида иштирок этди.
Семинар юқори сифатли таълим маҳсулотларини ишлаб чиқиш бўйича билим ва кўникмаларни биргаликда тушуниш ва чуқурлаштиришга кўмаклашди. Бу эса ўз навбатида таълим стандартлари, ўқув қўлланмаларининг мазмуни ва кетма-кетлиги, ўқувчилар учун дарсликлар ва ўқитувчи қўлланмаларини яратиш, қайта кўриб чиқиш, тажриба-синовдан ўтказишда жуда муҳимдир.
Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги умумий ўрта таълим тизимини тизимли ва ҳар томонлама ислоҳ қилишнинг улкан дастурига содиқ қолади. Вазирлик ўқувчилар учун амалий кўникмалардан ташкил топган таълим тизимини яратиш бўйича иш олиб бормоқда. Бу мактабда ва кейинги ҳаётида зарур бўлган танқидий фикрлаш, муаммоларни ҳал қилиш каби амалий кўникмаларга эга бўлган кадрларни тайёрлаб, уларнинг муваффақият қозонишига имкон яратади. 2019 йил декабрь ойида вазирлик ўз олдига қўйган кун тартибидаги ислоҳотларига эришишини қўллаб-қувватлаш мақсадида, USAID тўрт йиллик “Ўзбекистонда баркамоллик учун таълим дастури” ташаббуси билан чиқди. Дастур Траянгл тадқиқот институти (RTI) ва унинг ҳамкорлари Флорида давлат университети ва Миссисипи давлат университетлари томонидан амалга оширилмоқда.
Дастур ҳақида қўшимча маълумот учун қуйидаги ҳаволага ўтинг: https://www.usaid.gov/uzbekistan/fact-sheets/education-excellence ёки боғланинг:
Ойбек Қурбанов
Бош директор муовини
Ўзбекистонда баркамоллик учун таълим дастури
Телефон: 998-972-247-904
Email: okurbanov@ueep.rti.org
USAID Ўзбекистон ҳукумати билан мамлакат иқтисодиётини диверсификация қилиш ва минтақавий савдони кўпайтириш, соғлиқ учун жиддий таҳдидларни, шу жумладан, COVID-19 ни бартараф этиш ҳамда ҳукуматнинг аҳоли эҳтиёжларини таъминлаш борасида салоҳиятини ошириш масалалари бўйича ҳамкорлик қилади. Қўшимча маълумот олиш учун https://www.usaid.gov/uzbekistan ҳаволасига ўтинг.