АҚШ элчиси Памела Спратленнинг Наврўз айёми муносабати билан йўллаган табриги

Гуллаётган чечаклар навбаҳор гўзалликлари-ю янги фаслнинг майин шабадалари аро бўй чўзар экан, мен Америка Қўшма Штатлари халқи ҳамда Тошкентда жойлашган АҚШ элчихонасидаги ҳамкасбларим ва дўстларим номидан барча ўзбекистонликларга Наврўз айёми муносабати билан бахт ва шодлик тилайман.

Памела Л. Спратлен, АҚШнинг Ўзбекистондаги Элчиси
Памела Л. Спратлен, АҚШнинг Ўзбекистондаги Элчиси

Вашингтон штатида жойлашган она шаҳрим Сиэтлда ҳам 500 нафарга яқин америкаликлар Тошкент-Сиэтл биродарлашган шаҳарлар дастури доирасида Наврўз байрами тантаналарида иштирок этади. Аминманки, улар байрам дастурхонига тортиладиган анъанавий сумалак ва паловдан баҳраманд бўлишади, қолаверса, икки мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлаш йўлида барчамиз биргаликда меҳнат қилар эканмиз, ўзбек оилаларига тинчлик, мустаҳкам соғлик ва омад тилашда менга қўшилишади.

Наврўз байрамингиз муборак бўлсин!