Америка Қўшма Штатлари халқи ва Тошкентда жойлашган АҚШ элчихонасидаги ҳамкасбларим номидан Ўзбекистондаги барча мусулмонларга Рамазон ҳайити муносабати билан энг илиқ тилакларимни йўллайман.
Ўтган муборак ойда, раҳмат ва мағфират онларида, миллионлаб америкалик мусулмонлар бутун дунёдаги оға-инилари ва опа-сингиллари каби ўз-ўзини поклаб, дуо ва хайр-эҳсонлар қилишди.
Келгуси йилларда ҳам барчангизга бардавом тинчлик, туганмас бахт ва мустаҳкам соғлик тилайман.
Рамазон ҳайитингиз муборак бўлсин!