USAID Ўзбекистонда маҳаллий давлат ҳокимиятини ривожлантириш бўйича янги лойиҳани ишга туширмоқда

Тошкент, Ўзбекистон – 2023 йил 14 декабрь – Бугун Америка Қўшма Штатларининг Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Маҳаллий давлат ҳокимиятини ривожлантириш лойиҳасини амалга оширишни бошланганини эълон қилди. “Chemonics International” томонидан амалга ошириладиган бу лойиҳа маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг масъулияти ва ҳисобдорлигини кучайтириш, қарор қабул қилиш жараёнларида фуқароларнинг фаоллигини ошириш йўлида республика ҳукуматидаги ҳамкасблари билан яқиндан ҳамкорлик қилади.

Ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва маҳаллий бошқарув мақсадларига эришиш йўлидаги муҳим қадам сифатида лойиҳани ишга тушириш маросимида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва USAID ўртасида Ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ҳамкорлик меморандуми икки томон ўртасидаги ҳамкорлик асосларини белгилаб бериши баробарида, асосий эътиборни самарали маҳаллий бошқарувни таъминлаш учун ҳуқуқий-меъёрий муҳитни такомиллаштириш, қарорлар қабул қилишда фуқаролар иштирокини рағбатлантириш ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари салоҳиятини кучайтиришга қаратади.

“Маҳаллий ҳамжамиятларга бошқарувда фаол иштирок этиш имкониятини бериш янада масъулиятли ва ҳисобдор ҳокимиятни барпо этиш учун муҳим аҳамиятга эга”, деди USAIDнинг Ўзбекистондаги Миссияси раҳбари Дэвид Хофман (David Hoffman). “Ушбу лойиҳа фуқаролар, айниқса, хотин-қизлар, ёшлар, ногиронлиги бор инсонлар ва бошқа ҳимояга муҳтож аҳолининг муаммоларини маҳаллий даражада тинглаш, уларнинг эҳтиёжларини аниқлаш ва қаноатлантиришга қаратилган”.

Мазкур лойиҳа турли манфаатдор томонлар, жумладан фуқаролар, тадбиркорлар, аҳолининг алоҳида гуруҳлари, фаоллар, оммавий ахборот воситалари ва бошқа давлат бошқаруви органларининг эҳтиёжларини аниқлайди ва уларни ҳал қилишда ёрдамлашади. Лойиҳа ушбу инклюзив ёндашув орқали маҳаллий бошқарувдаги ислоҳотларни Ўзбекистондаги жамиятнинг ўзига хос эҳтиёжлари ва реал воқеликка мослаштиришга ҳаракат қилади.

Бундан ташқари, бу лойиҳа миллий шериклар билан ҳамкорликни мустаҳкамлашга, лойиҳа фаолиятининг “Ўзбекистон – 2030” стратегиясига мувофиқлигини таъминлашга ҳамда лойиҳа натижаларининг келгусида ҳукумат томонидан амалга оширилишига эътибор қаратади.

Ҳамкорлик, инновациялар, техник тажриба ва фойдаланувчиларга йўналтирилган ёндашувларга эътибор қаратиш орқали, Маҳаллий бошқарув лойиҳаси Ўзбекистон жамиятининг турли эҳтиёжларини инобатга олади ва ҳукуматнинг янада инклюзив, масъулиятли ва ҳисобдор бўлишига ўз ҳиссасини қўшади.

* * *

USAID дунёнинг етакчи халқаро тараққиёт агентли бўлиб, илғор тажрибаларни қўллашга кўмаклашувчидир.

Батафсил маълумот учун қуйидаги ҳаволага ўтинг: https://www.usaid.gov/central-asia-regional.

Марказий Осиёда USAID фаолиятининг Facebook саҳифаси: https://www.facebook.com/USAIDCentralAsia.