9 ноябрь куни, АҚШ Президенти ёрдамчисининг ўринбосари, Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича бош директор Лиза Кертис Тошкентда Президент Шавкат Мирзиёев билан кўришиб, Жанубий Осиё бўйича янги стратегия ва икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди. Лиза Кертис Ўзбекистоннинг яқиндаги иқтисодий ислоҳот, адолатли меҳнат тажрибаларининг ўсиши ва минтақавий муносабатлари яхшиланаётганини қўллаб-қувватлади. Улар 31 октябрь куни Нью-Йоркда содир этилган террор ҳужумини муҳокама қилишди ва умумий таҳдидларга қарши ҳамкорликни оширишга келишиб олишди. Кертис хоним Америка Қўшма Штатлари тинчлик ва барқарорликни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон ҳукумати ва минтақадаги ҳамкорлар билан ишлашга содиқ эканини таъкидлади.
