ДАРҲОЛ ТАРҚАТИШ УЧУН
9 август 2019 йил
Алоқа учун масъул шахс: Асель Чойбекова, USAIDнинг Марказий Осиёда рақобатбардошлик, савдо ва иш жойлари яратиш лойиҳасининг ташқи алоқалар бўйича директори
Тел.: +7 701 756 33 67
Электрон почта: Assel_Choibekova@dai.com
Олма-ота, Қозоғистон, 2019 йил 9-август – АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) 2019 йилнинг 8-18 август кунлари Марказий Осиёда туризмни ривожлантириш учун халқаро сайёҳлик соҳасида машҳур ўнта блогер учун танишув дастури ташкил қилади.
USAIDнинг Марказий Осиёдаги рақобатбардошлик, савдо ва иш жойлари яратиш лойиҳаси томонидан қўллаб-қувватланган ҳолда, Қозоғистон-Қирғизистон ва Ўзбекистон-Тожикистонга йўналишларида бир вақтда икки саёҳат дастурлари ушбу минтақада сайёҳлик имкониятларини ёритиб беради. Сафар олдидан ва давомида жамоатчилик блогерларнинг постларини #TravelCentralAsia ҳэштегидан фойдаланган ҳолда ёки блогерларнинг Facebook, Twitter ва Instagram ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларида кузатиши мумкин.
Саргузаштлар ва маданий саёҳатлардан тортиб то мустақил ва ноодатий йўналишларгача бўлган турли хил сайёҳлик бозорларига эътиборни қаратган саёҳатчи блогерлар Марказий Осиёнинг машҳур сайёҳлик жойлари, жумладан Самарқанд шаҳри, Чорин каньони, Қоракол шаҳри, Фан тоғлари ва бошқаларга ташриф буюришади.
Меҳмонлар тоғларда сайр қилиш, от миниш, ўтовда яшаш ва маданий саёҳатлардан баҳраманд бўлиш, ҳамда Марказий Осиёга ташрифга оид таассуротларини халқаро миқёсдаги аудиторияси билан баҳам кўриш имкониятига эга бўлишади.
АҚШ ҳукумати USAID орқали Марказий Осиёда юқори ўсиш салоҳиятига эга бўлган иқтисодиёт тармоғи сифатида туризмни ривожлантиришни қўллаб-қувватлайди. USAID маҳаллий сайёҳлик ташкилотлари билан ишлайди ва маҳаллий меҳмонхоналарга Booking.com хизматларидан фойдаланишни ўргатди, халқаро сайёҳлик ярмаркаларида Марказий Осиёни тарғиб қилди, меҳмонхоналар ва сайёҳлик хизматларини яхшилашга ёрдам берди ва янги сайёҳлик маҳсулотларини ишлаб чиқишда ёрдам берди.
Иштирок этаётган блогерлар ва улар вакиллик қилувчи веб-сайтлар қуйидагилар