Қарийб йигирма йил аввал, АҚШ Сенатининг аъзоси сифатида, биргина оддий сабаб туфайли мен никоҳни ҳимоя қилиш актига қарши овоз берган эдим: ҳеч қандай қонун АҚШдаги жинсий озчилик вакилларининг ўз севганлари билан никоҳ қуриш ҳуқуқига қарши бўлмаслиги лозим. Бугун тенг ҳуқуқли никоҳ тўғрисида қонун қабул қилар экан, Олий суд бизнинг энг муҳим принципларимиз ҳамда юқори идеалларимиздан бирини яна бир карра тасдқилади: биз барчамиз тенг қилиб яратилганмиз.
Олий суднинг бу қарори дунёнинг турли бурчакларига аниқ сигнал юборади: камситилишга асосланган ҳеч бир қонун адолат тўлқинларига дош беролмайди. Шу боис мен лесбиянка, гей, бисексуал ва трансгендерлар ҳуқуқи бўйича биринчи махсус элчи сифатида Рэнди Беррини тайинладим, у ҳар куни бутун дунёда бундай кишиларнинг муносиб ҳуқуқини ҳимоя қилиш учун кураш олиб боради. Биз ўз мамлакатимизда эришилган бундай прогрессдан фахрланиш туйғуси билан ҳамда ҳали ечилиши лозим бўлган муаммоларни ёдда тутган ҳолда бу ишни давом эттирамиз.